08:44 27 Июн 2017
Эфир
Ўзбек аёллари. Архив сурат

Ўзбекистон БМТга аёллар ҳуқуқларини сақлаш ҳақида айтиб беради

© Flickr/ stefan_fotos
Дунёда
Ҳавола олиш
125 0 0

Ўзбекистон БМТга мамлакатда аёлларни тенг ҳуқуқли қилишга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар ҳақида баёнот беради.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Узбекистон БМТга мамлакатда аёллар ҳуқуқларини тенглаштиришга қаратилга ҳатти-ҳаракат ҳақида баёнот беради, БМТ радиоси хабари асосида.

Ўзбекистон ҳукумати оиладаги зўравонлик ҳолатлари билан кураш чораларини ишлаб чиқди. Делегацияси аъзолари БМТда ушбу қонунда кўзда тутилган, аёл ўз эри томондидан зўрланганда эрнинг жиноий жавобгарлкка тортилиши ҳақида ҳамда республикада мажбурий стерилизацияни бекор қилиш, ҳомиладан сақланишнинг хавфсиз усуллари ва кўп никоҳли оилалар сонининг кўпайишини  олдини олиш ҳақида айтиб беради.

Аёллар ҳуқуқларини чеклашни тўхтатиш қўмитаси (CEDAW) республика раҳбариятига давлат муассасаларида ва хусусий ташкилотларда аёлларга лавозим бериш борасида бир неча саволлар берди.

Олдинроқ, ушбу ташкилот республикадаги “кўҳна тафаккур ҳамда аёл ва эркаклар борасидаги  чуқур илдиз отган қолипли қарашлар”га  ташвишли мунособат билдирганди. Қўмита ҳукумат ушбу йўналишда қандай ишлар қилаётганлиги билан қизиқди.

 

Асосий мавзулар