00:56 23 Ноябр 2017
Эфир
Халқаро валюта фонди.Архив сурат

ХВФ 2015-16 йилларда Қозоғистон ЯИМи камайишини башорат қилди

© Sputnik/ Наталья Селиверстова
Дунёда
Ҳавола олиш
3010

Халқаро валюта фондининг фикрига кўра камайишнинг асосий сабаби нефт нархининг пасайиши. Ўзбекистон, узоқ муддатли газ шартномаларга қўл қўйганлиги туфайли, бу борада камроқ қийинчиликларга дуч келади.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. ХВФ 2015-16 йилларда Қозоғистон ЯИМи камайиш башоратини 1,5 – 2,4 % га қисқартирди, дейилган халқаро фонднинг регионал баёнотида.

ХВФ мутахассислари фикрига кўра, Ўрта Осиё, Яқин Шарқ, Кавказ ва Шимолий Африка нефт экспорт қилувчи мамлакатлар молиявий кўрсаткичлари башорати нефт нархининг кескин тушиб кетиши мунособати билан қисқартирилди. Ўрта Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон молиявий кўрсаткичлари бундан энг катта зарар кўрди.   

Brent сортига мансуб нефт баррелининг нархи 2015 йилда ўртача 53 доллар деб баҳоланмоқда. Ўтган йилнинг биринчи ярмида ушбу кўрсаткич 110 долларни ташкил қилган эди. Ўзбекистон ва Туркманистон бу борада камроқ зарар кўрди, чунки улар узоқ муддатли газ еткизиб бериш шартномалари имзолашган.

Қозоғистон ЯИМи 2014 йилда 4,3%га ўсганди. Ушбу йилнинг август ойида ХВФ Қозоғистон иқтисодининг 2%га, 2016 йилда эса 3,25% ўсишини кутганди. Ушбу кўрсаткичларнинг сусайиши бозорда нефт нархи пасайиши оқибатида дейилмоқда.

Асосий мавзулар