Обама Украинага ҳарбий ёрдам беришни кўзда тутган бюджетини тасдиқламади

Oбуна бўлиш
АҚШ Конгресси олдинроқ 2016 йилги мамлакат ҳарбий бюджетини қабул қилганди. Лекин Обама харажатлар 90 миллиард долларга ошганлиги туфайли уни тасдиқламади.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама, кутилганидек, пайшанба куни 2016 йил мамлакат маудфаа бюджети лойҳасига вето (таъқиқ) қўйди, РИА Новости хабари асосида.

Олдинроқ, АҚШ сенати Украинага ёрдам беришни кўзда тутган мамлакат ҳарбий бюджети лойҳасини қабул қилганди. Обама эса унга қўл қўймаслигини эълон қилди, чунки лойҳа конгрессдаги икки партия орасида кенг кўламли келишувлар ўтказилмасдан туриб, ҳарбий харажатларнинг 90 миллиардга ошишини назарда тутган.

Конгрессниинг иккала палатасида ҳам устунликка эга бўлган республикачилар партияси президент ветосини бекор қилиш учун етарли овозга эга эмаслар. Шундай қилиб президент ветосидан кейин ушбу бюдет бўйича маслаҳатлар яна бошланиши керак.

Қонун лойҳаси, 612 миллиард умумий харажатлар қаторида Украинага 300 миллион доллар ҳарбий ёрдамни ҳам назарда тутган. Ушбу ёрдам доирасида Украинага ҳарбий разведка соҳасида,  жанговор қурол-аслаҳа, учувчисиз аппаратлар, танкка қарши қуроллар ва миномётлар еткизиб беришда ёрдам кўрсатиш режалаштирилган. Ушбу маблағ қандай сарф қилинишини Пентагон ва Давлат департаменти ўзаро келишилган ҳолда ҳам қилишлари керак.

Янгиликлар лентаси
0