08:45 27 Июн 2017
Эфир
Chevrlet Spark RS. Архив сурат

Chevrolet Spark RS Корветт кўринишида

© Chevrolet
Дунёда
Ҳавола олиш
148 0 0

Лас-Вегасда SEMA тюнинг кўргазмасида Chevrolet янги Spark RSни намойиш қилади.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган SEMA тюнинг кўргазмасида Chevrolet компанияси янги Spark RS ни намойиш қилади, Motor.ru сайти хабарига кўра.  

Chevrolet компаниясининг АҚШ ва Кореядаги дизайнерлари ҳамкорлигида ушбу автомобилнинг ташқи кўриниши ўзгартирилган. Жумладан унинг олдинги ва орқа бамперининг пастки қисмлари кабондан ясалган, кузовининг бир неча жойларига қора ва кулранг пластикдан ясалган қўшимча қисмлар ўрнатилган. Хэтчбекнинг клиренси пасайтирилиб унга 17 дюмли дисклар ўрнатилган.

Пластик элементлар ва дисклар энг янги Chevrolet Corvette дизайни услубида ясалган. “Ҳар бир Шевроледа Корвет ДНКси бор. Бизнинг энг кичик автомобилни ҳам персонализация қилиш имкони бор”, — деди компаниянинг бош дизайнери Тодд Паркер.

Техник жиҳатдан автомобил ўзгармаган, ўша ўша 1,4 кубли, 98 от кучига эга бўлган мотор. Ушбу автомобил яратилишидан асосий мақсад – омма эътиборини кузатиш. Агар қизиқиш жуда катта бўлса уни ишлаб чиқариш масаласи кўриб чиқилади.    

 

 

Асосий мавзулар