16:09 22 Ноябр 2017
Эфир
ШҲТ мамлакатлари Тезкор-стратегик кучларининг штаб-қумондонлик ўқув машғулотлари. Архив сурат

ФСБ директори: МДҲ давлатлари терроризмга қарши курашда Ўзбекистон тажрибасидан фойдаланиши керак.

© Sputnik/ Валерий Ярмоленко
Дунёда
Ҳавола олиш
127 0 0

Россия Федерал Хавфсилик хизмати директори Александр Борниковнинг фикрига кўра Ўзбекистонлик ҳамкасабалар катта ижобий тажрибага эга, уни бошқа давлатларга ҳам тарқатиш керак.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Россиия ФХХ(ФСБ) директори Александр Бортниковнинг сўзларига қараганда, МДҲ давлатлари терроризм ва экстремизм мафкураларини олдини олишда Ўзбекистон тажрибасидан фойдаланиш керак.

Россия ФХХ раҳбари “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи хавфи туфайли МДҲ давлатлари чегараларини, айниқса Ўрта Осиё ҳудудида, мустаҳкамлаш кераклигини таъкидлади.

“Ушбу фаолиятга албатта мамлкатнинг етук қориларни,  жамиятнинг обрўли кишиларини ва соҳа мутахассисларини таклиф қилиш керак. Шуни таъкидламоқчиманки, ушбу йўналишда бизнинг Ўзбекистонлик ҳамкасабаларимиз катта ижобий тажриба йиғишган. Ушбу тажриба бошқа мамлакатларда ҳам кенг қўлланишга арзийди”, — деди Бортников МДҲ мамлакатлари хавфсизлик хизматлари раҳбарларининг 39-кенгашида.  

Бортников Қозоғистон ва Россия президентларининг “Ислом террорчиликка қарши” номли халқаро форумини ташкил қилиш ҳақидаги таклифини дарҳол қўллаб-қувватлаш кераклигини таъкидлади.

 

Асосий мавзулар