16:09 22 Ноябр 2017
Эфир
Аймон аз-Завоҳири. Архив сурат

Эксперт: асосий муаммо бу террорчилар эмас, балки уларнинг ҳомийлари

© Youtube/
Дунёда
Ҳавола олиш
12301

Яқин Шарқ институти президенти Евгений Сатановский: “Ал-Қоида”раҳбарининг Россияга қарши кураш учун бирлашишга қаратилган чақириғидан кейин ҳеч нарса ўзгармайди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. “Ал-Қоида” террорчи ташкилот раҳбари Аймон ал-Завоҳири террорчиларга қилган мурожаатида ўзаро душманликни унутиб Россия ва ғарб мамлакатларига  қарши курашда бирлашишга даъват қилди.

“Ал-Қоида” ва “Ислом давлати” террорчи ташкилотларининг бирлашиши мумкинми, бу Россияга қандай хавф туғдириши мумкин деган саволлар билан Sputnik мухбири Яқин Шарқ институти раҳбари, шарқшунос, сиёсатшунос Евгений Сатановскийга мурожаат қилди.

Россиянинг Ҳаво-космик кучлари ҳаммани Сурияда ҳамма террорчиларни бомбардимон қилмоқда. Албатта, бунга жавобан, ҳамма жангарилар Россияга қарши курашадилар, теракт ташкил қиладилар, фақат қачон-ки бунга “пул берилган” вақтда.

“Россияда уюштирилган ҳар бир теракт – бу пул. Сурияда ташкил қилинган ҳар қандай теракт бу — ҳам пул. Уларнинг ҳомийлари – мана шуасосий муаммо”, — дейди Сатановский.   

Экспертнинг сўзларига қараганда бу ерда асосий муамма бу Аймион Ал-Завоҳири эмас, балки Қатарлик вазир Ал-Атия. “Ал-Қоида” эмас балки Саудия Арабистонининг умумий разведка бошқармаси. Ундан ташқари, Туркияда жангарилар ҳатти-ҳаракатини ташкилотчиси Эрдўғаннинг одамлари ва унинг ўзи.

Мисол учун, Туркия агар эртадан бошлаб жангариларни орқага қайтаришга қарор қилса, ўн минглаб жангарилар “Ислом давлати”га бориш ўрнида ўз мамлакатларига қайтишга қарор қилади ва у ерда қолиши мумкин.

Улар орасида Ўрта Осиё ва Россиядан минглаб одамлар. Агар воқеа шундай бўлса, фожеа юз бериши мумкин. Лекин бундай бўлиши бўлиши учун, нафақат “Ал-Қоида” раҳбарининг фатвоси, балки сиёсий қарор ва катта маблағ керак.

Асосий мавзулар