08:39 27 Июн 2017
Эфир
Россия президенти Владимир Путин. Архив сурат

Путин 8 ноябрдан бошлаб Мисрга парвоз қилишни таъқиқлади

© Sputnik/ Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
26 0 0

Қарорга кўра, туроператор ва турагентларга Мисрга туристик йўлланмалар сотишни тўхтатиш тавсия қилинади.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 8 ноябрдан бошлаб Россиядан Мисрга учишни тўхтатиш ҳақидаги қарорга қўл қўйди, Sputnik Беларусь хабарига кўра.

Ўтган жума куни Россия раҳбари, ФСБ бошлиғи Александр Бортниковнинг А321 самолёти ҳалокати сабаблари аниқлангунга қадар, Мисрга самолётлар парвозини тўхтатиб туриш ҳақидаги таклифига рози бўлди. Бортниковнинг сўзларига қараганда “Бу биринчи навбатда – туристик парвозларга таалуқли”.  

“Россия авиакомпанияларига Миср Араб Республикаси ҳудудига парвоз амалга ошриш вақтинча таъқиқланади, шу қаторда тижорат парвозлари ҳам”, — дейилган ҳужжатда.

Қарорга кўра, туроператор ва турагентларга Мисрга туристик йўлланмалар сотишни тўхтатиш тавсия қилинади ва Россия ҳукумати (ҳозир Мисрда дам олаётган 40-50 минг нафар) ўз фуқароларини Мисрдан қайтиб олиб келиш чораларини кўриши, ТИВ бўлса Миср ҳукумати билан ушбу ҳаракатларни мувофиқлаштириши керак.

Мутахассислар фикрига кўра, Мисрдан қайтаётган йўловчилар, хавфсизлик сабаларига кўра, самолётда фақат қўл юки билан қайтади, уларнинг багажи бўлса алоҳида самолётларда олиб келинади.

Эслатиб ўтамиз ўтган шанба куни "Когалымавиа" компаниясига тегишли бўлган Airbus-321 самолёти Мисрда ҳалокатга учраган эди. Самолётда бўлган 224 йўловчиларнинг барчаси ҳалок бўлганди. Ушбу ҳалокат Россия авиацияси тарихида энг катта ҳалокат деб ҳисобланмоқда.

 

 

Асосий мавзулар