08:43 27 Июн 2017
Эфир
Багкок кўриниши. Архив сурат

Таиланда дунёнинг энг бўйи узун одами вафот этди

© Sputnik/ Виталий Аньков
Дунёда
Ҳавола олиш
16010

Порнчай Саосри, ўзининг узун бўйи туфайли жуда кўп касалликларга чалинган, улар қаторида сурункали юқори босим ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Дунёда энг узун бўйли одам ҳисобланган (норасмий равишда) Таиланднинг Сурин вилоятилик Порнчай Саосри 26 ёшида вафот этди, РИА Новости BangkokPost хабари асосида.   

Саосрининг бўйи 2 метр 69 сантиметрни ташкил қиларди, лекин рекорд сифатида расмий равишда қайд қилинмаган.

Охирги йил давомида у 72 килограммга озди ва яна 12 смга ўсди, лекин у жойидан қўзғай олмасди. Айтишларига қараганда у ўзининг узун бўйи туфайли жуда кўп касалликларга чалинган, шу жумладан сурункали юқори босим касаллигига ҳам. Унинг касаллиги ҳақида ОАВда хабарлар тарқалгач, маҳаллий аҳоли Саосрининг онаси номига ёрдам пули юбора бошлади. Касалхонадан чиққанидан бир неча кун кейин Саосри вафот этди.

Саосрининг онаси айтишига қараганда, хайрия пуллари нафақат касалхона харажатларини балки улар яшаб турган уйни ҳам гаровдан қайтариб олишга етган. Олдинроқ улар касалхона га пул тўлаш учун ўз уйларини гаровга қўйган эдилар. Маблағнинг қолган қисми дафн маросими учун ишлатилади, деди Саосрининг онаси.

Ҳозирги пайтда Гиннеснинг рекордлар китобида дунёнинг энг бўи узун кишиси сифатида Туркиялик Султон Кесен қайд қилинган. Унинг бўйи 251 сантиметрни ташкил қилади.

 

Асосий мавзулар