11:03 23 Август 2017
Эфир
Британия ҲҲК самолётлари. Архив сурат

Британия Сурияда ИД (ДАИШ)га биринчи зарбасини берди

© Flickr/ PRODefence Images
Дунёда
Ҳавола олиш
5811

Британиянинг икки Tornado самолёти “Ислом давлати” (ДАИШ)га ўзининг биринчи зарбасини берди. Бир кун олин Британия парламенти мамлакатнинг Суриядаги ҳарбий операцияда қатнашишига рухсат берганди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Буюк Британиянинг Ҳарбий-ҳаво кучлари Суриянинг “Ислом давлати”(ДАИШ) жангарилари жойлашган ҳудудга ўзининг биринчи зарбасини бериб Кипрдаги “Акротири” авиабазасига қайтди, РИА Новости iTV телеканали хабарига асосан.

Британия парламенти мамлакатнинг Суриядаги ҳарбий операцияда қатнишишини кўпчил овоз билан маъқулади. Чоршанба куни кечқурун бўлиб ўтган мажлисда 397 депутат “ҳа” деб овоз берди, “йўқ” дейувчилар сони эса 223 кишини ташкил қилди.

Жанговор операцияда қатнашиш дарҳол зарурлигини мамлакат бош вазири Дэвид Кэмерон айтди. Унинг сўзларига қараганда “Ислом давлати” (ДАИШ) Британия халқининг хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Филипп Хаммонднинг фикрига кўра, ИД позицияларига берилагн авиация зарбалари террорчиларни тўлиқ енгиш имконини бермайди, лекин сиёсий ва гуманитар чоралар билан биргаликда яхши натижага олиб келиши мумкин. Унинг фикрига кўра ИД позицияларига зарба беришга таёргарлик кўп вақт талаб қилмайди.  

Сешанба куни Independent газетаси Буюк Британия ўзининг Кипрдаги базасида самолётлар сонини икки баравар кўпайтириши кераклигини таъкидлаганди. Шундан кейин у ерга лазер нури ёрдамида нишонга олишувчи ракеталар билан қуролланган икки Tornado ва олти Typhoon қирувчи самолётлари юборилган эди. Улардан ташқари базада яна саккиз самолёт жойлаштирилган бўлиб улар АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция тизимида Ироқдаги жанговор операцияда қатнашиб келмоқда.

 

Асосий мавзулар