11:14 23 Август 2017
Эфир
Россия президенти Владимир Путин яна бир бор дунёнинг энг обрўли кишилари рўйхатига киритилди. Архив сурат

Путин "Дунё мутафаккирлари" рўйхатидан ўрин олди

© Sputnik/ Алексей Дружинин
Дунёда
Ҳавола олиш
6610

Американинг Foreign Policy журнали Владимир Путинни “Дунё мутафаккирлари” рўйхатига киритди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Американинг Foreign Policy журнали Владимир Путинни "Дунё мутафаккирлари" рўйхатига киритди. 

Путин ушбу рўйхатда “тинчлик ўрнатиш учун бомба ташлаётган шахс” сифатида эътироф этилган. Бунга Россия ҳарбий кучларининг Сурияда ўтказаётган жанговар операцияси сабаб бўлган.

Foreign Policy нашрида келтирилишича, Россиянинг ҳаракатлари натижаси сифатида президент Башар Асад позицияси мустаҳкамланганлигини тан олиш мумкин. “Ҳар қандай тинлик ўрнатиш жараёнида Россия муҳим рол ўйнашини" исботлади, дейилган нашрда. Бундан ташқари, Путин ўз хатти-ҳаракатлари билан “Американи ортда қолдиргани” ҳам алоҳида эътироф этилмоқда.

"Қарор қабул қиладиган инсонлар” рўйхатидан бошқа сиёсатчилар ҳам ўрин олган. Жумладан, ГФР канцлери Ангела Меркел “қочоқларга нисбатан қўллаган нўноқ сиёсати учун”, АҚШ энергетика вазири Эрнест Монис ва Эроннинг Атом агентлиги раҳбари Акбар Солиҳ “Фаннинг фан билан тортишуви” номинациясида рўйхатга киритилди.

Foreign Policy американинг нуфузли нашрларидан бири бўлиб, журнал ҳар йил охирида дунёнинг етакчи 100 мутаффакирлар рўйхатини чоп этади. Ушбу рўйхат, одатда кўп шов-шувларга сабаб бўлади ва дунёнинг кўплаб ОАВларида чоп этилади.

Асосий мавзулар