Анқара Су-24 учун товон тўлашдан бош тортди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишРоссиянинг Су-24 бомбардимончи самолёти.
Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолёти. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия ТИВ матбуот-котиби Танжу Бильгичнинг айтишича, Россия Туркия ҳаво чегарасини такрор бузмасликка кафолат бериши лозим.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Туркия Россиянинг Су-24 самолёти учун товон пулини тўламоқчи эмас, таъкидламоқда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-котиби Танжу Бильгич.

Бундан сал олдин Россия ТИВ ўринбосари Алексей Мешков Туркия ҳукумати уриб туширилган Су-24 самолёти учун товон пули тўлаб, бу каби ҳодиса бошқа такрорланмаслигига кафолат берса, мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаган эди.

"Россиянинг уриб туширилган самолёт учун товон пули сўраши талабини бажаришнинг иложи йўқ", — Бильгичнинг сўзларидан иқтибос келтиради CNN Turk телеканали.

Бильгич, шунингдек,  Россия Туркия ҳаво чегарасини такрор бузмасликка кафолат бериши лозимлиги ҳақида гапирди.

24 ноябр куни турк қирувчи ракетаси томонидан Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолёти уриб туширилиши, икки давлат ўртасидаги муносабатлар “совушига” олиб келди. Россия президенти Владимир Путин ушбу можарони террорчилар шериклари томонидан “зимдан берилган зарба” дея баҳолади ва Туркияга қарши бир қатор иқтисодий чоралар қўллаш ҳақида фармон эълон қилди.

 

Янгиликлар лентаси
0