16:45 24 Январ 2018
Эфир
Қочоқлар автобус станцияси ёнида. Архив сурат

БМТ: минглаб суриялик болалар фуқароликсиз қолиши мумкин

© Sputnik/ Сергей Строителев
Дунёда
Ҳавола олиш
2211

Суриялик қочоқларнинг аксариятида ҳеч қандай ҳужжат йўқ, улар рўйхатдан ҳам ўтишмаган. Қочоқлар айни пайтда жуда қалтис аҳволда, дейди қочоқлар иши бўйича БМТ Бош Комиссари Антониу Гутерреш.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik, Ольга Денисова.

Минглаб суриялик болалар келажакда фуқароликсиз қолиши мумкин, таъкидлади БМТнинг қочоқлар иши бўйича Бош комиссари Антониу Гутерреш Сурияга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғинида иштирок этар экан, РИА Новости хабарига кўра.

Қочоқлар иши бўйича БМТ Бош комиссари бошқармаси маълумотига кўра, жорий йилда Европа мамлакатларига миллионга яқин киши кириб келган бўлса, шуларнинг тенг ярми сурияликлардир. Жаҳон банкининг сўнгги тадқиқоти Иордания ва Ливандаги ҳар 10 сурияликнинг 9таси ўта ночор, қашшоқ аҳволда яшашини кўрсатди.

“Бегона юртда расман ишга жойлашиш имкониятидан маҳрум қочоқларнинг аҳволи ниҳоятда заиф. Улар бошқа давлатлардан кўрсатиладиган гуманитар ёрдамга қараб қолишган. Ўз оиласини боқиш учун қарз олишдан бошқа чоралари йўқ.

Ҳозирги шароитда Сурия оилаларида тарбия топаётган болаларнинг ярми мактабга боради. Кўплаб мурғак қалблар иш қидиришга мажбур, қиз болалар эса эрта турмушга берилмоқда. Бу кетишда, Суриялик оилаларда вояга етаётган минглаб болалар келажакда фуқароликсиз қолишлари мумкин”, дейди Гутерреш.  

Гуманитар масалалари бўйича БМТ Бош котиби ёрдамчиси Кюнг-ва Канг фикрича, Сурия аҳолисининг ярмидан кўпи мамлакатдаги можаро туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишган. 6 миллионга яқин киши мамлакат ичида бир жойдан иккинчи жойга кўчишга мажбур бўлган бўлса, 4 миллион киши мамлакатдан қочишга мажбур бўлган.

 

Асосий мавзулар