Сиёсатшунос: Тожикистон раҳбарининг чекланмаган маротаба сайланиши - ҳукумат ожизлигидан далолат

© Sputnik / СтрингерДушанбе шаҳри кўриниши. Тожикистон.
Душанбе шаҳри кўриниши. Тожикистон. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакат ичи ва ташқарисида рўй бераётган жараёнларни назорат қилиш учун Тожикистонда куч ресурси етишмайди, деб ҳисоблайди МДҲ мамлакатлари институти Қозоғистон ва Ўрта Осиё бўлими раҳбари Андрей Грозин.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Тожикистон президентининг  чекланмаган маротаба давлат раҳбари этиб сайланиши мамлакат ўзига ишонмаслигидан далолат беради, деб ҳисоблайди МДҲ мамлакатлари институти Қозоғистон ва Ўрта Осиё бўлими раҳбари Андрей Грозин, РИА Новости хабари асосида.

Тожикистон парламенти жума куни мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритди. Унга кўра, эндиликда Эмомали Раҳмон чекланмаган маротаба мамлакат президенти этиб сайланиши мумкин.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон. - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмон чекланмаган марта президент этиб сайланиши мумкин

"Буларнинг барчаси ҳукуматнинг ўзига бўлган ишончсизлигидан далолат беради", — таъкидлади эксперт РИА Новостига.

Мутахассис фикрига кўра, Конституцияга киритилган ўзгартиришлар — Эмомали Раҳмоннинг “шуҳратпарастлиги”дан далолат эмас. "Мамлакат сиёсий тузуми ниҳоятда заиф. Тожикистон — Ўзбекистон ёхуд Туркманистон эмас. Мамлакат ичида ва ташқарисида рўй бераётган жараёнларни назорат қилиш учун Тожикистонда куч ресурслари етишмайди”, — деди Грозин.

Мутахассиснинг айтишича, Тожикистондаги шундоқ ҳам мураккаб иқтисодий аҳвол борган сари ёмонлашмоқда.

“Мигрантлар борган сари кам маблағ юборяпти, четга чиқаётган меҳнат муҳожирлари сони камайиб кетган, энергетика борасида рўй берган инқироз, ягона хом-ашё – хом алюминийнинг нархи тушиши ва ундан олинадиган даромад ҳажми камайиши… Мамлакат ички иқтисоди ва сиёсатининг барча жабҳаларида ортга чекиниш рўй бемоқда”.

Грозиннинг таъкидига кўра, "Мамлакат ҳукумати аҳволини осойишта, деб бўлмайди. Ҳар қандай жиддий чақириқ ёки реал ғалаён сиёсий тизимни қисқа фурсат ичида “кўмиб ташлаши” мумкин”. "Тожикистонга чет мамлакатлардан фақат Россия ёрдам бериши мумкин. Тўғри, Хитой бу мамлакат иқтисодига кўплаб ресурсларни сафарбар этди, аммо бу ресурслар мавжуд сиёсий тизимни сақлаб қолиш учун етарли даражада эмас”, — деди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0