06:17 13 Декабр 2017
Эфир
Ислом давлати террорчилик уюшмаси аъзолари. Архив сурат

Миср ҳарбийлари томонидан “ИД”нинг энг кўзга кўринган жангариси йўқ қилинди

© Flickr/ Hakimullah_Mehsud
Дунёда
Ҳавола олиш
4501

Йўқ қилинган жангари террорчилик уюшмасида муҳимлик жиҳатдан иккинчи ўринни эгаллаган. У қурол-яроғ етказиб бериш, гуруҳнинг молиявий таъминоти учун жавоб берган. Шунингдек, кўнгиллиларни ёллаб, Синай яриморолига ўтказиш ишлари билан шуғулланган.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Миср ҳарбийлари томонидан Синай яриморолининг марказий қисмида “Ислом давлати”нинг энг кўзга кўринган раҳбарларидан бирини йўқ қилинди, хабар қилади РИА Новости Мисрнинг "Сада" нашрига таянган ҳолда.

Маълумотларга қараганда, йўқ қилинган жангарилар бошлиғи гуруҳда муҳимлик бўйича иккинчи ўринни эгаллаган.

Экстремист ўтказилган махсус операция давомида йўқ қилинган. Ҳарбийлар уни қуршовга олиб, қўлга туширмоқчи бўлишганда, у уларга қарата ўт очган. Қаршилик кўрсатгани боис, у йўқ қилинган.

 

Асосий мавзулар