14:56 17 Декабр 2017
Эфир
Россия Президенти Владимир Путин. Архив сурат

Путиннинг нечта яхтаси бор?

© Sputnik/ Рамиль Ситдиков
Дунёда
Ҳавола олиш
11701

Бундан сал олдин Би-би-си телеканалидаги "Панорама" дастурида Россияга қарши санкциялар билан шуғулланувчи Америка Қўшма Штатлари Молия вазирлиги расмий вакили Адам Шубин Россия президентини “порахўрлик рамзи”, деб атаган эди...

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков, бунга жавобан “Путин яхтага эга эмас”, — деб таъкидламоқда, РИА Новости хабарига асосан.

Сал вақт олдин Би-би-си телеканали "Панорама" дастурида Россияга қарши санкциялар билан шуғулланувчи АҚШ Молия вазирлиги расмий вакили Адам Шубин ладимир Путинни “порахўрлик рамзи”, деб атаган эди.

Шубиннинг сўзларига қараганда, Америка ҳукумати бу ҳақда аллақачон хабардор қилинган. Шубин, ўз чиқиши давомида Путинга қарашли бўлган қимматбаҳо яхта ҳақида ҳам эслаб ўтган.

"Президентнинг яхтаси йўқлиги ҳақида биламан. Аммо қачонлардир бундай яхта бўлганми, унга ким қараган, буёғи менга қоронғи”, — изоҳ берди Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

Асосий мавзулар