Туркманистондаги хотин-қизлар 8-мартда 11 доллардан пул мукофоти олади

© Sputnik / С. Лидов / Медиабанкка ўтишТуркман қизлари.
Туркман қизлари. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркманистондаги аёллар 8-март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан мамлакат президентидан 11 доллардан мукофот оладилар.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Туркманистондаги аёллар 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакат президентидан 40 манат(11 доллардан сал кўп)дан мукофот пули оладилар, Спутник Арманистон хабарига кўра.

8-март Халқаро хотин-қизлар байрами. - Sputnik Ўзбекистон
Хотин-қизлар байрами мунособати билан 7-март дам олиш куни деб эълон қилинди

Бу борада тегишли қарор ҳукумат кенгаши давомида Туркманистон президенти Гурбагули Бердимуҳаммедов томонидан имзоланди.

Давлат раҳбари фармонига мувофиқ президент мукофоти мамлакат ишлаб-чиқариш ташкилотларида, муассасаларда ҳамда уюшмаларда фаолият юритувчи аёлларга берилади.

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан пул мукофоти, шунингдек, нафақа ёшидаги аёлларга, давлат қарамоғида бўлган аёлларга, аспирантура, докторантура, клиник ординатурада таҳсил олаётган хотин-қизларга, Туркманистон президенти қошида ташкил этилган давлат хизмати Академияси тингловчиларига, талабаларга, мактаб ўқувчилари ва болалар боғчалари тарбияланувчиларига берилади.

Гурбангули Бердимуҳаммедов чиқарган фармонга мувофиқ, пул мукофотлари ўз соҳибаларига 1-5 март санаси оралиғида топширилади.

Туркман аёлларига Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан пул мукофотини топшириш анъанаси Туркманистоннинг биринчи президенти Сапармурод Ниёзов томонидан киритилган. Саккизинчи март байрами одамларга собиқ Иттифоқ даврини эслатмаслиги учун, Туркманбоши бу айёмини Наврўз байрами кунида нишонлашни буюрган эди.

Халқаро хотин-қизлар куни, яъни 8-март айёми ҳозирги президент Гурбангули Бердимуҳаммедов томонидан 2008-йилда қайта тикланган.

Янгиликлар лентаси
0