10:11 24 Январ 2018
Эфир
Толибон ҳаракати вакиллари. Архив сурат

Афғонистонда иккинчи портлаш юз берди, тўққиз киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди

AP/ str/Haider Shah
Дунёда
Ҳавола олиш
20 0 0

Бу галги портлаш Қобулдаги полиция маҳкамаси қаршисида юз берди. Афғонистон хавфсизлик хизмати таъкидига қараганда, ушбу теракт Мудофаа вазирлиги ходимларини йўқ қилиш мақсадида амалга оширилган.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Кун давомида рўй берган иккинчи портлаш туфайли 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди, деб хабар қилади РИА Новости.


“Портлаш полиция маҳкамаси қаршисида юз берди. Террорчилар бу сафар мамлакат мудофаа вазирлиги ходимлари жонига қасд қилмоқчи бўлди”, — деб таъкидлади Афғонистон Хавфсизлик хизмати ходими.
Khaama ахборот агентлиги хабарига кўра, теракт шоҳид-террорчи томонидан амалга оширилган.
Регионда мавжуд террорчилик уюшмаларининг бирортаси ушбу портлаш учун жавобгарликни ўз бўйнига олгани йўқ.
Афғонистон шарқида жойлашган Кунар вилоятида бундан бир оз олдин теракт амалга оширилган эди. Портлаш оқибатида 11 киши ҳаётдан кўз юмди, яна 40 киши жароҳатланди.

Асосий мавзулар