АҚШ фуқароларни Ўрта Осиёдаги терактлар хавфи ҳақида огоҳлантирди

Oбуна бўлиш
АҚШ давлат департаменти фуқароларни Дунёнинг бир неча ҳудудларида, жумладан Ўрта Осиё мамалкатларидаги терактлар хавфи ҳақида огоҳлантирди.

ТОШКЕНТ, 4 мар – Sputnik. АҚШ давлат департаменти фуқароларни Дунёнинг бир неча ҳудудларида, жумладан Ўрта Осиё мамалкатларидаги теракт хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Давлат департаменти айтишига қараганда, АҚШ колалиция таркибида “Ислом давлати”га  қарши кураш бошлаганидан кейин, ИШИД ўз тарафдорларини бутун дунёда америка фуқароларига қарши тажовузлар уюштиришга даъват қилган. Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Европа ва Осиё ҳудудларида бундай хавф айниқса кучли.

АҚШ Давлат департаменти фуқароларга Туркияга бормасликни маслаҳат берди

“Ўрта Осиё ҳудудида Ўзбекистон Ислом Ҳаракати, Ал-Қоида, Ислом Жиҳод иттифоқи каби террорчи гуруҳлар фаоллиги сақланиб қолаётгани туфайли америка фуқароларига қарши террорчилик хавфи сақланиб қолмоқда”, — дейди Давлат департаменти. 

“Экстремистлар оддий ёки оммавий қуроллар ёрдамида ҳужум қилиши мумкин. Улар ҳужуми АҚШнинг расмий ёки хусусий мулкига қарши қаратилган бўлиши мумкин”, — дейилган хабарда.

Давлат департаменти Европа минтақасида ҳам ҳозирги кунда хавф сақланиб қолаётганини хабар бермоқда.

“Ишончли манбаалар хабар беришига кўра “Ислом давлати” ва “Ал-Қоида” террорчи гуруҳлари яқин орада Европада ҳужумлар уюштирмоқчи. Барча Европа мамалакатлари халқаро террорчилар ҳужумлардан ҳимояланмаган”,  - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинги сафар Давлат департаменти ўз фуқароларини умужаҳон террорчилик хавфидан 2015 йилнинг июлида огоҳлантирганди.

Янгиликлар лентаси
0