05:47 22 Сентябр 2017
Эфир
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев. Архив сурат

Назарбоев элчилардан “қўшниларни сиқувга олмасликни” сўради

© Sputnik/ Алексей Никольский
Дунёда
Ҳавола олиш
17811

Нурсултон Назарбоевнинг фикрича, дипломатлар давлатлар билан илиқ муносабатларни сақлаб қолишлари шарт. Шу қаторда, турли қийинчиликлар баҳонасида “қўшниларни иқтисодий ва сиёсий томондан сиқувга олмаслик керак”, деб таъкидлади Қозоғистон президенти.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Дунё бўйича юзага келган мураккаб вазият туфайли, дипломатлар учун  “катта ер майдонлари” очилмоқда, деб таъкидлади Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.


"Бизнинг, наинки бизнинг, балки, бошқа давлатлар —  йирик қўшниларимиз ҳам, мисол учун Россия: саноат, экспорт заҳиралари соҳасида оғир дамларни бошдан кечирмоқда… иқтисод қулаши, санкциялар таъсири бизга ҳам сезилди…, Хитой иқтисодиётида кузатилаётган пасайишлар ҳам ўз таъсирини сездирди”, — деди Назарбоев Қозоғистонда аккредитациядан ўтган чет эл дипломатлари билан бўлиб ўтган учрашувда.

Назарбоевнинг сўзларига қараганда, нефт ва газнинг ҳозирги “шишириб кўрсатилаётган” нархларига  кўникиб, шундай шароитларда яшашнинг иложини топиш лозим. "Тўғри, бу осон эмас – инсон яхши нарсага тез кўникади. Лекин бугун ҳамма нарсага кўникишга ўрганиш лозим”, — қўшимча қилди у.

"Сиёсатчилар, дипломатлар учун ҳозир жуда мураккаб давр. Шундай бўлса-да, давлатлар билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш керак, қийинчиликларни баҳона қилиб, қўшниларни иқтисодий ва сиёсий томондан сиқувга олиш ярамайди. Аксинча, мана шундай қийинчиликлардан биргаликда чиқиб кетиш йўлини топиш бизу-сизнинг вазифамиз, деб ўйлайман. Сиз элчилар қаршисида кенг майдон очилди. Шундай мураккаб даврда давлатлар ўртасида яқинлик ва ўзаро ишонч муносабатларини юзага келтириш, фақат сизнинг маҳоратингизга боғлиқ", — деб хотима қилди Назарбоев.

Асосий мавзулар