07:52 21 Август 2017
Эфир
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдoғон. Архив сурат

Эрдўғон БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибидан доимий аъзоларни йўқотишни таклиф қилди

© AP Photo/ Yasin Bulbul, Presidential Press Service, Pool
Дунёда
Ҳавола олиш
5411

Туркия президенти доимий аъзолик тизимини йўқотиш керак, деган фикрда. Эрдўғоннинг сўзларига қараганда, Хавфсизлик Кенгаши таркибига доимий равишда ўзгариб турадиган 20 мамлакатни киритиш зарур.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон БМТ Хавсизлик Кенгашида ислоҳотлар ўтказишга даъват қилмоқда. Унинг фикрича, Кенгаш таркибидаги доимий давлатлар йўқ қилиниб, доимий равишда ўзгариб турадиган 20та мамлакат киритилиши лозим.

"Бу тизимни ислоҳ қилиш керак. Ўзингиз ўйлаб кўринг: БМТ Хавфсизлик Кенгаши бешта доимий ва ўнта доимий бўлмаган аъзоларга эга. Улар ўз вазифаларини яна икки йил бажаришади. БМТ ХК таркибига Россия, Буюк Британия, Франция, АҚШ, Хитой киради. Африка вакиллари эса киритилмаган. Жанбуий Америкадан ҳам аъзолар йўқ. Кейин диний нуқтаи-назардан олиб қаралганда, доимий давлатлар бешлигида бирон мусулмон давлати ёки буддавийлар ҳам киритилмаган. БМТ ХК таркибида унга аъзо 196 мамлакат (БМТга аъзо мамлакатлар сони 193тани ташкил этади, таҳр.) навбатма-навбат намоён бўлишлари керак”, — деб таъкидлади Эрдўғон Истанбулда ёшлар уюшмалари фаоллари билан учрашуви чоғида. Унинг нутқидан Anadolu агентлиги иқтибос келтиради.

Эрдўғоннинг сўзларига қараганда, “БМТ ХК таркибида доимий ёки доимий бўлмаган аъзолар бўлмаслиги керак”. "ХК таркибига доимий равишда ўзгариб турадиган 20 давлатни киритиш зарур”, — деб таъкидлади Эрдўғон.

Шунингдек, Туркия президенти Асад Башар ҳамон Сурияга раҳбарлик қилиб келаётгани учун БМТ Хавфсизлик Кенгашини қаттиқ танқид остига олди. "Гап 500 минг бегуноҳ инсонлар қони тўкилган Сурия ҳақида боряпти. Асад исмли ёвуз киши террорчи-давлатни юзага келтирди. Аслида уни Гаагада суд қилиш керак эди, аммо халқаро ҳамжамият ҳозирча бу қарорга ўз розилигини бергани йўқ", — таъкидлади Эрдўғон.

"Ахир шунақаси ҳам бўладими? БМТ Хавфсизлик кенгаши нима қиляпти, қаерга қараяпти?" — деб таъкидлади у.

Эрдўғон, шунингдек, “чегаралардаги суриялик туркманларни ёлғиз қолдириб қўймаслигини ва улар учун қўлдан келганча ҳаракат қилишини айтди".

Асосий мавзулар