11:12 23 Август 2017
Эфир
АҚШ президенти Барак Обама Гавана аэропортида. Архив сурат

Обама: тез орада АҚШ сайёҳлари учун Кубага йўл очилади

© REUTERS/
Дунёда
Ҳавола олиш
3121

Барак Обама, 1960-йилларда икки мамлакат ўртасида муносабатлар дарз кетганидан буён, яъни сўнгги 88 йил ичида Кубага ташриф буюрган биринчи АҚШ президенти бўлди.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Америкалик сайёҳлар “тез орада” Кубага айлангани келишлари мумкин бўлади, деб таъкидлади АҚШ президенти Барак Обама АВС телеканалига берган интервьюсида, РИА Новости хабарига кўра.
Обама 20 март куни Озодлик оролига икки кунлик ташриф уюштирди. Ташриф давомида у Куба етакчиси Рауль Кастро ва маҳаллий диссидентлар билан учрашув ўтказди ҳамда Озодлик ороли аҳлига нутқ билан мурожаат қилди.
Обама учрашув давомида Куба оролига тез орада тўғридан-тўғри рейслар қўйилиши ҳақида таъкидлаб ўтди.
"Бу, албатта, рўй беради", — деди у.
Обама 2014 йилнинг охирида Гавана билан алоқалар яхшилангани ҳақида эълон қилган эди.

Асосий мавзулар