11:08 23 Август 2017
Эфир
Россия президенти В. Путин Финляндия президенти С. Ниинистё билан учрашди. Архив сурат

Путин: террорчиликка қарши бирлашиб ҳаракат қилишимиз керак

© Sputnik/ Алексей Никольский
Дунёда
Ҳавола олиш
19211

Россия президенти Владимир Путин финляндиялик ҳамкасби Саули Ниистё билан учрашувни ҳалок бўлганлар оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиришдан бошлади.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ҳатти-ҳаракатларни бирлаштириш орқалигина террорчиликка қарши самарали кураш олиб бориш мумкин, деб таъкидлади Россия президенти Владимир Путин финляндиялик ҳамкасби Саули Ниинистё билан бўлган учрашувда. Путин, шунингдек, Финляндия президенти билан Брюсселда амалга оширилган терактларни муҳокама қилишини айтиб ўтди, РИА Новости хабарига кўра.

"Биз, аввало, иккиёқлама муносабатларни муҳокама қилиш учун учрашдик. Шундай бўлса-да, ҳозирда Бельгияда юз бераётган ҳодисаларни инобатга олган ҳолда, ўз нутқимни ҳалок бўлганлар оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдиришдан бошламоқчиман”, — деди Путин.

"Биз, террорчиликка қарши кураш муаммолари ҳақида кўп муҳокама қилганмиз. Террорчиларга қарши самарали кураш олиб бориш учун, албатта, уюшиб ҳаракат қилиш лозим. Бугун шу ҳақда гаплашамиз”, — деб таъкидлади Россия президенти.

Брюссел аэропортида сешанба куни эрталаб қаторасига иккита портлаш содир этилди. Кўп вақт ўтмай, Брюсселдаги метро станцияларида ҳам қаторасига иккита теракт амалга оширилди. Сўнгги маълумотларга қараганда, терактлар оқибатида 34 киши ҳалок бўлган, 150дан зиёд одамлар оғир тан жароҳати олганлар.

Асосий мавзулар