14:58 17 Декабр 2017
Эфир
Ар-Риёд шаҳри кўриниши. Саудия Арабистони. Архив сурат

Саудия Арабистони нефт тугаши даврига тайёргарлик кўряпти

© Sputnik/ Александр Юрьев
Дунёда
Ҳавола олиш
16511

Саудиячилар яқин йигирма йил ичида мамлакатни нефтга тобеъликдан халос қилмоқчи.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Саудия Арабистони нефт даври тугашига тайёргарлик кўриш доирасида қиролликнинг энг қимматбаҳо активлари учун дунёдаги энг йирик мустақил жамғармани ташкил қилмоқчи. Жамғарма умумий молиявий ҳажми 2 триллион долларни ташкил этади, деб баёнот қилди иккинчи тахт вориси ҳамда мамлакат Мудофаа вазири Муҳаммад бин Солмон, РИА Новости хабари асосида.

Солмоннинг фикрига кўра, ушбу жамғарма ҳукуматни нефтга ишониб яшашдан халос қилади. Шундай қилиб, саудиячилар Saudi Aramco давлат нефт компанияси акцияларини сотувга қўйиб, нефт гигантини конгломератга айлантиради.

Компания акциялари келгуси йилдан сотувга қўйилиши ҳақида маълум қилинмоқда. Мамлакат айни вақтда компаниянинг 5%дан камроқ акциялари сотувга қўйишни режалаштиряпти.

“Saudi Aramco компанияси акциялари жамғарма ҳисобига ўтказилиши техник жиҳатдан инвестицияларни Саудия Арабистони ҳукумати даромад манбаига айлантиради. Шундай қилиб нефтга тобеълик йўқолади. Ҳозирча эса инвестицияларни турли йўналишларга тақсимлаш қолди, холос. Шу тарзда, яқин 20 йил ичида, биз, асосан нефтга тобеъ бўлган мамлакатлар рўйхатидан чиқамиз”, — деди Салмон Блумберга агентлигига берган интервьюси чоғида.

Асосий мавзулар