06:16 13 Декабр 2017
Эфир
Абхазия, Сухум шаҳри . Архив сурат

Абхазия барча МДҲ мамлакатлари билан виза тартиби киритди

© Sputnik/ Михаил Мокрушин
Дунёда
Ҳавола олиш
11001

Абхазия ўзаро келишув бўлмаган барча мамлакатлар билан 2016 йилнинг 1 апрелидан бошлаб виза тартибини киритди.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Абхазия визасиз ташриф ҳақида келишуви бўлмаган барча мамлакатлар билан 2016 йил 1 апрелидан бошлаб виза тартибини кииритди, бу ҳақда  Sputnik Абхазия мамлакат ТИВга асосан хабар бермоқда.

“Мамлакат консуллик хизмати бугундан бошлаб виза беришни бошлади. Эрталабдан муассасада  Украина, Беларусь, Арманистон фуқароларининг катта оқими кузатилмоқда. Биз кўпчиллик билан тушунтириш ишлари олиб бормоқдамиз”, — деди консуллик ходими Вероника Жопуа.   

Консуллик ходими айтишига қараганда, Абхазияга кириш учун ҳужжатларни консуллик хизматининг электрон адресига юбориш мумкин. Сўровни кўриб чиқиш 7 кун вақт олади. Республик ҳудудида олдин бўлган фуқаролар учун ушбу муддат қисқартирилиши мумкин.

“Чет эл фуқаролари Сухумга келганидан кейин, уч кун давомида виза расмийлаштириши керак. Айни дамда визалар Абхазия ТИВ консуллик хизмати томонидан берилмоқда. Консуллик манзили Сухум шаҳри, Сахарова кўчаси 33. Визаси бўлмаган чет эл фуқаролари Абхазиядан чиқиб кета олмайди”, — деди Жопуа.

Кейинчалик виза бериш пункти Россия-Абхазиянинг “Псоу” чегараси назорат пунктида очилади.

Республика қонунларига кўра, 2016 йилнинг 1 апрелдан бошлаб Абхазия билан тегишли шартномаси бўлмаган барча мамлакатлар фуқаролари учун виза режими киритилади.  Абхазияга визсиз тартибҳозирча фақатқуйидаги мамлакатлар билан тузилган: Россия, Никарагуа, Тувалу, Жанубий Осетия ва Преднестровск Молдова Республикаси.

Эслатиб ўтамиз, Абхазия 1994 йилда ўз мустақиллигини эълон қилган бўлсада БМТ Бош Ассамблеяси томонидан тан олинмаган. Ҳозиргача БМТ Абхазияни Грузиянинг бир қисми деб қабул қилинади.

Абхазо-российская граница
© Sputnik. Томас Тхайцук
Абхазо-российская граница

 

Асосий мавзулар