06:13 13 Декабр 2017
Эфир
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров. Архив сурат

Рамзан Қодиров: дўстларимдан менга рост гапиришларини ва мен учун ўч олишларини сўрайман

© Sputnik/ Саид Царнаев
Дунёда
Ҳавола олиш
371 0 0

“Атрофимдагилар мен ҳақимда ўз фикрларини қўрқмасдан айтишлари мумкин. Агар ноҳақ бўлсам, мени тўғриланглар, дейман уларга ҳар сафар”, - деди Рамзан Қодиров РИА Новостига берган интервьюси чоғида.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. 25-март куни Чеченистон раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланган Рамзан Қодиров ўз атрофидагилардан нимани сўраши ва нимадан қўрқиши ҳақида гапирди, РИА Новости хабари асосида.

"Атрофимдагилардан ҳар доим, агар ноҳақ бўлсам, мени тўғрилашларини сўрайман. Ёки ҳеч бўлмаса: сен буни атай қиляпсанми, шунга зарурат борми, ёки бундан бехабармисан, деб савол беринглар, дейман. Ҳаётий тамойилим: агар чин дўстим, хизматдошим ҳаётига қасд қилишса, мен у учун ўч оламан, қоидадагидек. Шу боис, дўстларимдан ҳар доим иккита нарса ҳақида сўрайман: агар нотўғри гапираётган бўлсам, сизлар буни кўрсаларингиз, мени тўғриланг. Агар ҳаётимга суиқасд уюштиришса, дўстим сифатида ўч олинглар”, — деди у РИА Новостига берган интервьюсида.

"Ўлим – бизга боғлиқ эмас. Жароҳат олиш – бизга боғлиқ эмас. Обрўни йўқотиш эса… Ўзингни нотўғри тута бошласанг, тўғри қарор қабул қилмасанг, мана шунда ҳурматингдан ҳам, виждонингдан ҳам айриласан", — деб ҳисоблайди 2007-йилдан буён Чеченистонга раҳбарлик қилиб келаётган Қодиров.

39 яшар Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, атрофидаги барча инсонлар унга нисбатан ўз фикрини айтиши мумкин.

"У: сиз ноҳақсиз, деб айта олмайди, албатта. У менга, мана шу ҳолат юзасидан мен бундай деб ҳисоблайман, ўйлаб кўр ва бир қарорга кел, деб тушунтириши мумкин", — тушунтиради Қодиров.

 

"Агар атрофингдаги одамлар ҳеч нарсага ярамаса, бу яхшимас. Мана мисол учун менинг яқинларимни олайлик – улар ҳамиша етакчи бўлишган, бугун ўзлари яшайдиган муҳитда, болалигида кўчада, ҳаётга нисбатан уларнинг ўз қарашлари бор, улар ўз қарашларини ҳимоя қила олган ва ҳамиша олдинга интилишган. Улар ёнида иродасиз кишига жуда қийин бўлади. Чунки, улар ўз фикрида собит туради. Агар сиз ҳеч қачон ҳеч қаерда таслим бўлмаган бўлсангиз, бундай одамлар билан ўзингизни ҳотиржам ҳис қиласиз, уларнинг гапига қулоқ тутиб, у ёки бу масалада фикрларини тинглаб, ўз йўлингизда давом этаверасиз", — таъкидлади у.

 

Асосий мавзулар