05:51 22 Сентябр 2017
Эфир
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев. Архив сурат

Назарбоев Европа Иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳамкорлигида анжуман ўтказишни таклиф қилди

© Sputnik/ Алексей Дружинин
Дунёда
Ҳавола олиш
9510

Қозоғистон президенти ғарб сиёсатчилари ЕОИИни “СССРни тиклаш” лойиҳаси сифатида қабул қилишни тўхтатишларини хоҳламоқда. Ушбу ёлғон тасаввурларга чек қўйиш мақсадида, у икки ташкилот вакилларининг умимий мажлисини ўтказишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Европа иттифоқи(ЕИ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи(ЕОИИ) иштирокида умумий анжуман ўтказилишини таклиф қилди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон президенти матбуот-хизмати, РИА Новости хабари асосида.

 

 

Назарбоев Вашингтонда ўтказилган ядро хавфсизлиги саммитида иштирок этди. Саммитда иштироки доирасида ўтказилган брифинг чоғида у ЕИ раҳбарияти ва Европа комиссияси билан ЕИ ҳамда ЕОИИнинг яқин келажакдаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари борасида ўтказган музокаралари тўғрисида гапириб берди.

"Бу оддий масала эмас. Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҒарбдагиУлар орасида, ушбу лойиҳа “СССР тикланиши бўйича лойиҳа” деб қабул қиладиганлар ҳам бор. Шунинг учун мен икки уюшма иштирокида анжуман ўтказилишини таклиф қилдим. Сиёсатчилар ва экспертлар ушбу масалага ойдинлик киритиб олишларини ва биз шундан сўнг ҳотиржам ўзаро савдо-сотиқни амалга ошири имконига эга бўлишимизни истайман”, — деб иқтибос келтиради Назарбоев нутқидан унинг матбуот-хизмати.

Назарбоев, шундай бўлиши учун бугунги кунда бир қатор объектив тўсиқлар мавжудлигини таъкидлади.

"Жумладан, Россияга нисбатан Ғарбнинг санкциялари. Аммо, агар Ивропа иттифоқи, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотлари очиқ савдони ташкил қилсалар, бу бутун Евроосиё учун улкан фойда келтиради”, — хотима қилди Назарбоев.

 

Асосий мавзулар