05:46 22 Сентябр 2017
Эфир
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов. Архив сурат

Назарбоев Ислом Каримовни ядро синовлари тўхтатилганининг 25 йиллигини нишонлашга таклиф қилди

© Sputnik/ Владимир Родионов
Дунёда
Ҳавола олиш
201 0 0

Қозоғистон президенти Марказий Осиёдаги бешта давлат етакчиларини, яъни “Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона раҳбарларини”, Семипалатинскдаги ядро полигони ёпилганининг 25 йил тўлганлиги муносабати билан ўтказиладиган хотира тадбирига таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Қозоғистон раҳбари Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона ташкил қилиш* бўйича ўзаро шартнома тузган – Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон давлати раҳбарларини Семипалатинскдаги ядро полигони ёпилганининг 25 йиллиги муносабати билан уюштирилаётган хотира тадбирига таклиф этди.


Назарбоев, 25 йил олдин шу полигон ёпилганидан кейин Американинг Невада штатида ҳамда ХХРда ядро қуроли синовлари ўтказилиши тўхтаганини таъкидламоқда.

Семипалатинскда 1948 йилда ишга туширилган полигон йириклик жиҳатдан Ер юзидаги полигонлар орасида иккинчи ўринда турган ва дунёда тўртинчи ўринни эгалловчи ядровий арсенал ҳисобланган. Айнан шу ерда Совет иттифоқининг илк атом қуроли синовдан ўтказилган. 1949 йилдан 1989 йилга қадар Семипалатинскдаги ядро полигонида 468га яқин ядровий синовлар ўтказилган. Полигон Қозоғистон республикаси президенти Назарбоев фармони билан 1991 йилнинг 29 августида расман ёпилган.

* Эслатиб ўтамиз, 2014-йил 6-май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида том маънодаги тарихий воқеа юз берди — мазкур ташкилот тузилганидан буён биринчи маротаба беш ядровий давлат — АҚШ, Буюк Британия, Францийа, Хитой ва Россия якдиллик билан ва бир пайтнинг ўзида муҳим халқаро ҳужжатни — Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш тўғрисидаги Шартномага Хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги Протоколни имзолашди.Мазкур шартномани имзолаган давлатлар ядровий қурол ишлаб чиқариш, уни сотиб олиш, ядровий қуроллар ёки унинг қисмларини ўз ҳудудларида жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш тўғрисидаги фикр Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 1993 йили БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб илгари сурилган.

Асосий мавзулар