Обама: Америка ўз ядро қуролини Япония ва Жанубий Кореяга топширмайди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишАҚШ президенти Барак Обама
АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка етакчисининг фикрича, тобора зиддийлашиб бораётган осиё-тинч океани минтақасига оммавий қирғин қуролини топшириш масаласида “ҳазиллашиб бўлмайди”. "Американинг навбатдаги президенти ҳам худди шундай позицияда туришига умид қиламан", деб таъкидлади Обама.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik, Григорий Дубовицкий. Республикачилар партиясидан Америка президентлигига номзод Дональд Трамп Япония ва Жанубий Кореяни Шимолий Кореядан бўлаётган тўхтовсиз пўписалардан ҳимоялаш учун уларга ядро қуролини топшириш керак, деган таклифни киритган эди. АҚШ президенти Барак Обама, жума куни миллиардер киритган таклифга изоҳ берар экан, “Бундай нарсалар билан ҳазиллашиб бўлмайди”, деб таъкидлади, РИА Новости хабари асосида.
"Япония ва Жанубий Корея билан иттифоқимиз — Осиё – Тинч океани минтақасида иштирок этишимиз асосларидан бири ҳисобланади. Иштирокимиз минтақада тинчлик ўрнатишга ва уни ривожлантиришга қаратилган. Бу Америка савдо соҳасига ҳамда мамлакатимизнинг дунёда тутган ўрнига ўз ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Шу туфайли, мамлакатлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ядровий урушнинг олди олинмоқда", — деб баёнот берди Обама Вашингтонда ўтган ядро хавфсизлиги саммити якунига бағишланган матбуот-анжуманида.
"Шу туфайли, бу борада ҳазиллашиб бўлмайди", — қўшимча қилди Обама ва Иккинчи жаҳон уруши даврида минтақада хавфсизликни таъминлаш учун кўплаб америкаликлар ўз ҳаётларини қурбон қилишганини эслатиб ўтди.
"Оқ Уйда, бу масала қанчалик муҳимлигини англамайдиган киши бўлишини хоҳламас эдик", — деб таъкидлади Обама.

Янгиликлар лентаси
0