05:43 22 Сентябр 2017
Эфир
Туркия президенти ойиб Эрдўғон. Архив сурат

ОАВ: Эрдўғон Туркияда мустақил матбуот вакиллари ҳеч қачон таъқиб қилинмаганини таъкидлади

© AFP / Adem Altan
Дунёда
Ҳавола олиш
6310

CNN телеканали бошловчиси Кристина Аманпурнинг Туркияда мустақил ОАВ ходимлари нима сабабдан доимо таъқиб қилинади, деган саволига, Эрдўғон, “Туркия ҳукумати ҳеч қачон матбуот эркинлигига қарши уруш олиб бормаган”, дея жавоб қайтарди.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон “Туркия ҳукумат ОАВ сўз эркинлигига қарши уруш олиб бормайди, балки, матбуотнинг қонунга хилоф ҳатти-ҳаракатларига қарши курашади”, дея баёнот қилди.
CNN телеканали бошловчиси Кристина Аманпур Туркияда охирги вақтларда мутсақил ОАВ ходимлари билан боғлиқ можароларни мисол келтирган ҳолда Эрдўғонга шундай савол билан мурожаат қилди: “Демократ, ислоҳотчи сингари юксак обрўга эга бўла туриб, нима учун “сўз эркинлигига қарши уруш олиб бормоқдасиз?”.

"Матбуот билан уруш олиб борадиган аҳволда эмасман. Келинг, матбуотга қарши уруш деганда нима назарда тутилишини белгилаб олайлик. Менинг мамлакатимда қонунлар жой-жойида. Агар матбуот вакили ёки газета раҳбари жосусликка аралашиб қолган бўлса, ва давлат сирини бутун дунё бўйлаб ёйиб юрган бўлса, унда можаро, ўз-ўзидан судга кўчирилади. Қонунга хилоф ҳаракатлар учун ўзига яраша тўлов мавжуд. Дунёнинг исталган нуқтасида худди шундай қилинади. Туркияда эса, на мен, на ҳукумат, матбуот эркинлигига тўсиқ бўладиган бирорта ҳаракатни амалга оширганимиз йўқ", — деди Эрдўғон шанба куни берган интервьюсида.

Туркия президенти, шунингдек, мамлакатда касбий фаолияти туфайли ҳибсга олинган бирорта журналист йўқлиги ҳақида қўшимча қилди. “Ҳибсга олинганлар орасида ўзини “журналистман”, деб атаётганлар эса, судда “Қурдистон Ишчи партияси” террорчилик уюшмаси аъзоси сифатида қатнашмоқда”, деди у.

Асосий мавзулар