ИШИД Афғонистонда яширин куч тўпламоқда

© AP/ str/Haider ShahТолибан вакиллари
Толибан вакиллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Қобулов ИШИД Афғонистонни ўзининг бўлажак экспансияси учун плацдарм вазифасида танлаганини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik.  Россия ТИВнинг 2-Осиё бўлими бошлиғи ва Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Қобулов Афғонистондаги вазият ҳақида интерьвю берди, РИА Новости "Известия" газетаси хабарига асосан.

Замир Қобуловнинг айтишига қараганда, ҳозир ИШИД жангарилари Афғонистонда, фақат улар ўзларини сездирмасдан юришибди. Улар ҳал қилувчи ҳаракатлар учун куч тўпламоқда. Улар ўз кучини Афғонистон ҳукумати ва АҚШга қарши курашлар учун сарфлашдан тийилишмоқда. Уларга Афғонистон керак эмас, улар бу ердан навбатдаги ҳаракатлари учун плацдарм сифатида фойдаланишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Толибон ИШИДга мактуб йўллаб, уларнинг Толибоннинг Афғонистондаги фаолиятига аралашмаслигини талаб қилган эди. Шунга қарамасдан, Афғонистон Шарқида  ИШИДга алоқадор гуруҳлар пайдо бўлган. Ҳозир улар Толибларга қараганда кучсизроқ, шунинг учун Толиблар билан жанг қилмоқчи эмаслигини билдирмоқда. Ўтган давр мобайнида гуруҳлар орасида бир неча тўқнашувлар бўлиб ўтди.

Афғонистон ҳукумати эса, ҳозирча жуда заиф ва вазиятга таъсир ўтказа олмаяпти. Толибон ва бошқа қуролланган гуруҳлар билан тинчлик музокаралари ўтказиш ҳақидаги бир неча урунишлар натижа бергани йўқ.

Қобул шаҳри. - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон: толиблар светни ўчириб қўйди

АҚШнинг Афғонстондаги ҳарбий кулари қўмондани генерал Джон Николсон Reuters агентлигига берган интервьюсида 2017 йил бошида Афғонистондаги вазият янада оғирлашиши мумкин ва АҚШ бошқатдан қуролли кучларини бу ерга киритишга мажбур бўлишини хабар берган эди. Генералнинг фикрига кўра, бунинг сабаби Афғонистон ҳукумати ва ҳарбий кучларининг мамалкат ҳудудини етарлича назорат қила олмаётганидир.

Замир Қобулов вазият ҳақиқатдан ҳам шундай эканлигини ва ҳукумат ҳозирги кунда фақат пойтахт ва йирик маъмурий марказларни назорат қилаётганини, толиблар эса мамлакатнинг қолган 70% ни ўз назорати остига олганини хабар берди.

Янгиликлар лентаси
0