Европа ОАВлари мигрантлар жиноятлари ҳақида тўлиқ ахборот бермаяпти

© AFP 2023 / DPA /Sebastian WillnowГерманияда полиция фаолияти
Германияда полиция фаолияти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа аҳолисининг ярмидан ками ОАВ мигрантлар жиноятлари ҳақида тўлиқ ахборот бераяпти деб ҳисоблайди. Айни дамда сўралганлар ушбу мавзу ҳақида ва мигрантлар муаммаолари ҳақида тўлиқ ахборотга эга.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Sputnik.Мнения, сўрови натижаларига кўра Германиянинг  68% аҳолиси,   Франциянинг 67% аҳолиси ва Буюк Британиянинг 46% аҳосили берилган мигрантлар жиноятлари ҳақидаги ОАВ хабарлари тўлиқ эмас деб ҳисоблайди.

Франция аҳолисининг 17 % ҳукумат ва ОАВ тўлик мигрантлар жиноятлари ҳақида тўлик ва ишончли хабар бермоқда деб ҳисоблайди, Германияда бундайлар сони – 25 %, Буюк Британияда – 36 % ни ташкил қилди.

Маълумотлар Европаликларнинг кўпи ушбу масала бўйича яхши хабардор эканлиги кўрсатди. Сўровда қатнашган Германия аҳолисининг 7%, Франция аҳолисининг 16 % ва Буюк Британия аҳолисининг 18% ушбу саволга жавоб беришга қийналишди.

Сўров 2016 йилнинг 3-4 феврал кунлари Германия ва буюк Британияда Populus компанияси томонидан, 3-5 феврал кунлари Францияда IFop компанияси томонидан ўтказилди. Сўралганлар сони 3556 кишини ташкил қилди, улардан Буюк Британияда 1047 киши, Германияда 1010 киши, Францияда 1499 киши қатнашди. Сўралган аҳолининг ёши, жинси ва турар жойи ҳам аниқланган.

Sputnik.Мнения лойиҳаси ҳақида

Sputnik.Мнения  - жамоат фикрини ўрганишга қаратилган халқаро лойиҳа бўлиб, у ўз фаолиятини 2015 йилнинг январида бошлаган. Лойиҳа ҳамкорлари таниқли Populus, Ifop ва Forsa ишланишлар компанияларидир. Sputnik.Мнения доимий равишда Европа ва АҚШда энг долзарб ижтимоий ва сиёсий масалалар бўйича жамоат фикрини ўрганиш билан шуғуллананди.

Sputnik (sputniknews.com) – ўнлаб мамлакатларда мултимедиа ахборот хаблари бўлган радио ва ахборот агентлигидир. Sputnik 30дан ортиқ тилларда ахборотлар тарқатади, радио эшиттиришлар олиб боради ва ижтимоий тармоқларда фаолият юритади. Янгиликлар кеча-кундуз инглис, араб, испан ва хитой тилларида чиқиб туради.

 

Янгиликлар лентаси
0