14:51 22 Сентябр 2017
Эфир
Германия байроғи. Архив сурат

Focus: Германия ўз халқига Эрдўғонни ёмонламасликни маслаҳат бермоқда

© Flickr/ fdecomite
Дунёда
Ҳавола олиш
4501

Эрдўғон номига айтилган ҳажвий шеър билан боғлиқ можародан сўнг, Германия ҳукумати Туркияга йўл олаётган немисларга Эрдўғон ҳақида ортиқча гапирмасликни маслаҳат бермоқда.

ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik. Германия Ташқи ишлар вазирлиги Туркияга йўл олаётган немис сайёҳлари учун махсус тавсияномаларни чоп этди. Унга кўра, сайёҳларга Туркия ҳукумати, жумладан, мамлакат раҳбари Тойиб Эрдўғон ҳақида гапирганда эҳтиёткор бўлиш уқдирилган, деб ёзади Focus нашри, РИА Новости хабари асосида.

"Биз сизларга Туркияни танқид остига оладиган таъкидлардан сақланишни, шунингдек, террорчилик уюшмаларига нисбатан хайрихоҳлик билдиришдан узоқроқ бўлишни қатъиян маслаҳат берамиз", — дейилади ёзма буйруқда.

Аксарият экспертлар ушбу тавсияномалар Эрдўғон ҳақида айтилган ҳажвий шеър билан боғлиқ можародан сўнг чиқарилганига шубҳа билдиришмаяпти. Чунки, яқинда Германия ҳукумати Анқара талабидан келиб чиққан ҳолда, Эрдўғонни ҳажв қилган телебошловчи — Ян Бемерманнга қарши жиноий иш қўзғатишга рухсат берди.
Аммо Германия ТИВ ушбу тавсияномалар Эрдўғон билан боғлиқ можаролардан анча олдин чиқарилган, дея таъкидламоқда.

Асосий мавзулар