05:50 22 Сентябр 2017
Эфир
Пляж. Архив сурат

ОАВ: “Ислом давлати” террорчилари Европа пляжларини нишонга олмоқда

© Sputnik/ Игорь Зарембо
Дунёда
Ҳавола олиш
96 0 0

Қўпорувчилик ҳаракатлари Италия, Испания ва Франция жанубидаги соҳилларда амалга оширилиши мумкин, деб хабар қилмоқда ОАВ Германия махсус хизматидан олинган маълумотлар асосида. Террорчилар салқин ичимликлар ва сувенирлар сотувчилари қиёфасида пляжларда пайдо бўлиши тахмин қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik, Татьяна Фирсова. “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси Европа пляжларида терактларн амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар қилади сешанба куни Германиянинг Bild нашри. Ушбу маълумотни Германия махсус хизмат вакиллари италиялик ҳамкасбларидан олингани айтилмоқда, РИА Новости хабари асосида.

Италия махсус хизмати берган маълумотларга кўра, деб ёзади нашр террорчилар пляжларда сувенирлар ва салқин ичимликлар сотувчилари кўринишида пайдо блишни режалаштиришмоқда.

Терактлар Италия, Испания ва Қранция жанубидаги соҳилларда амалга оширилиши мумкинлиги айтилмоқда.
“Ислом давлати” террорчилик уюшмаси бугунги кунда дунё хавфсизлигига таҳдид қилиб келаётган энг йирик хавфлардан биридир. Уч йил ичида террорчилар Ироқ ва Сурия ҳудудининг каттагина қисмини эгаллаб олди. Бундан тушқари, “ИД” Шимолий Африка, жумладан, Ливияда ўз таъсирини ўтказишга ҳаракат қилиб келмоқда.

Асосий мавзулар