14:57 22 Сентябр 2017
Эфир
АҚШ ҳарбийлари. Архив сурат

Манба: АҚШ бошқа давлатларда вазиятни нотинчлантириш учун террорчиликдан фойдаланмоқда

© AFP / DAVID FURST
Дунёда
Ҳавола олиш
295 0 0

Бугунги кунда Сурия, Ироқ, Ливия ва Яманда юзага келган ҳолат АҚШ юритаётган сиёсат натижасидир, деб баёнот қилди Эрон Исломий Кенгаши Мажлиси раиси Али Лорижоний.

ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik. АҚШ  террорчилардан бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишда инструмент сифатида фойдаланмоқда, дея баёнот қилди сешанба куни Эрон Исломий Кенгаши Мажлиси раиси Али Лорижоний.
Лорижоний бу сўзларни Москвада бўлиб ўтган Евроосиё давлатлари парламентлари спикерлари учрашувида айтди, РИА Новости хабари асосида.

"Биз бугунги кунда Сурияда, Ироқда, Ливия, Яманда юзага келган инқирозга гувоҳ бўлиб турибмиз. Савол терроризм балосини ким яратганлигида? АҚШ бирор давлатда тартибсизликни юзага келтирмоқчи бўлганида, ўз мақсадига эришиш учун террорчилардан фойдаланади”, — дея баёнот қилди у.

Лорижоний, шунингдек, Евроосиё парламентлари спикерлари кенгашида “мамлакатлар ўзаро маълумот алмашиши ва террорчиликка қарши курашда кучларни бирлаштиришлари учун бир қанча механизмларни ишлаб чиқиш” мумкинлиги ҳақида гапирди.

Асосий мавзулар