14:57 22 Сентябр 2017
Эфир
Шимолий Корея баллистик ракеталар синовини ўтказмоқда. Архив сурат

АҚШ, Япония ва Жанубий Корея дипломатлари Шимолий Кореяга босимни кучайтирмоқда

© REUTERS/ KCNA
Дунёда
Ҳавола олиш
Корея яриморолида вазиятнинг ўткир тус олиши (58)
11410

Шимолий Корея янги провокацияларга борадиган бўлса, янада кескин санкциялар ва янада кучлироқ яккаланиб қолиш муаммосига дуч келиши мумкин, дея баёнот қилди Сеулда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Жанубий Корея ТИВ раҳбари ўринбосари.

ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik, Ксения Нака. АҚШ Давлат котиби ўринбосари Энтони Блинкен, Япония ва Жанубий Корея ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари Акитака Сайки ва Лим Сон Нам сешанба куни Сеулда бўлиб ўтган учрашувда ҳозирда янги баллистик ракеталарни синовдан ўтказишга тайёргарлик кўраётган Шимолий Кореяга қарши босимни кучайтиришга келишиб олдилар, РИА Новости хабари асосида.

“Биз якдиллик билан Шимолий Кореяга босимни кучайтириш ҳақида келишиб олдик”, — деб иқтибос келтиради Киодо агентлиги Япония ТИВ вакили Акитаки Сайки нутқидан.

"Агар Шимолий Корея янги провокацияларга борадиган бўлса, жаҳон ҳамжамияти томонидан у янада кескин санкцияларга дуч келиши ва янада чуқурроқ яккаланиб қолиши муқаррар”, деди Жанубий Корея ТИВ раҳбари ўринбосари Лим Сон Нам.

Мавзу:
Корея яриморолида вазиятнинг ўткир тус олиши (58)

Асосий мавзулар