14:52 22 Сентябр 2017
Эфир
ЕИ аъзо-мамлакатлар байроғи. Архив сурат

Европол раҳбари Британия ЕИдан чиқса нима бўлишини айтди

© AFP / GERARD CERLES
Дунёда
Ҳавола олиш
147 0 0

Британиянинг ЕИдан чиқиши халқаро полиция ҳамкорлиги ва разведка маълумотлари билан алмашувни хавф остига қўяди, бу эса бевосита Европа хавфсизлигига зарба беради, деб таъкидламоқда Роберт Уэйнрайт.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Европол раҳбари Роберт Уэйнрайт Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши, хавфсизликка зарба бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.


"Агар сиз бугун Британия таянчи бўлган халқаро полиция ҳамкорлиги ва разведка маълумотлари билан алмашув асосини хавф остига қўядиган бўлсангиз, бу ўта аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин”, — деди у Рейтер агентлигига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиш ниятида. Шу масалани ҳал қилиш учун, Буюк Британияда 23 июнда умумхалқ референдуми ўтказилади.

Асосий мавзулар