11:43 21 Август 2017
Эфир
Арктика. Архив сурат

Россия ёшлари экспедицияси Арктикага йўл олди

© Commons.wikimedia/ Brocken Inaglory
Дунёда
Ҳавола олиш
1911

Экспедиция аъзолари Россиянинг музларда кўчиб юрадиган “Барнео” станциясига учиб келишди. Уларнинг тажрибали сайёҳ Матвей Шпаро раҳбарлигидаги Шимолий Қутбга саёҳати шу ердан бошланиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Россиянинг ёшлардан иборат экспедицияси Артктикага йўл олди — сайёранинг энг шимолий нуқтасига саёҳат айнан ўша ёқдан бошланади, деб хабар қилди сешанба куни Россия Фан ва таълим вазирлиги.

"Ўн тўққизинчи апрел куни Россиянинг “Шимолий қутбга чанғиларда!” IX ёшлар жамоаси Арктикага йўл олди. Ёш қутбчилар тажрибали сайёҳ Матвей Шпаро раҳбарлигида Арктикадаги сузувчи станция – “Барнео”га учиб кетишди. Экспедиция Шимолий Қутбга томон саёҳатни айнан ўша ердан бошлайдилар”, — дейилган хабар матнида.

Ёшлар экспедицияси Россия Фан ва таълим вазирлиги ҳомийлигида ўтказилмоқда. 2015 йилда қутбга саёҳат муассаса раҳбари Дмитрий Ливанов бошчилигида ўтказилган эди.

"Илк маротаба жамоани саралашда номзодларнинг жисмоний тайёргарлиги билан бирга ўқишдаги мваффақиятларига ҳам эътибор қаратилди. 2016 йилда жамоага кадет корпуси тарбияланувчилари кўпроқ қабул қилинди",  — деб таъкидлашди вазирликда.

Бу йилги жамоа Москва, Санкт-Петербург, Киров, Кемерово, Вологда, Челябинск ва Хабаровск шаҳарларидан бўлган 16-17 ёшлардаги 7 нафар ёш кадетлардан тузилган. Уч қиз ва тўрт йигит 7 кун ичида кўчиб юрувчи музлар орқали юз километрлик масофани босиб ўтишлари керак бўлади.

Асосий мавзулар