11:42 21 Август 2017
Эфир
Америка Қўшма Штатлари президенти Барак Обама. Архив сурат

Обама саудиячиларни НАТО билан “дўстлаштирмоқчи”

© Sputnik/ Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
15310

Барак Обама Ар-Риёдга сафар уюштирди. У ерда АҚШ президенти Саудия Арабистони ва унинг қўшниларини НАТО билан ҳамкорлик қилиш масаласини муҳокама қилмоқчи. Айтишларича, гап ўта яқин ва деярли тенгҳуқуқли(гарчи, араблар бунга ишонмаса-да)ҳамкорлик ҳақида бориши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik, Елена Супонина, МИА "Россия сегодня" учун. Обама Саудия Арабистонига ташриф уюштирди. Чоршанба куни у мамлакат қироли Салмон, унинг ўғли, тахт вориси шаҳзода Муҳаммад билан музокаралар ўтказади.

Пайшанба куни эса, АҚШ президенти Ар-Риёдда Форс қўлтиғидаги араб давлатлари раҳбарлари – олти нафар қирол билан умумий кенгаш ўтказишни режалаштирган.

Бойвачча араблар айни вақтда Америкадан ғашланиб қолгани учун, Барак Обама улардаги бу тунд кайфиятни тарқатиб юборувчи таклиф билан келган. АҚШ президентининг таклифи, арабларнинг Эронга нисбатан ҳадигини ҳам йўқотиш кучига эгалиги айтилмоқда.

Варшавадаги НАТО саммити — Шарққа бурилиш
Обама, гапнинг индаллосини айтганда, Саудия Арабистони ва унинг қўшниларини НАТОга қўшилишга даъват қилмоқда. Араблар, тенгҳуқуқли ҳамкор мақомига эга бўлмасликлари шубҳасиз; чунки “кутилмаган сюрпризларга” ишқивоз Туркиянинг ўзи ҳозирча ҳаммага етиб ортади. Гап янада яқин, ва деярли тенгҳуқуқли(гарчи араблар бунга ишонқирамаса-да) ҳамкорлик ҳақида бориши айтилмоқда.
Ушбу музокаралар натижалари, Варшавада бўлиб ўтадиган саммитнинг энг долзарб масаласига айланиши кутилмоқда.


Бу билан НАТО Россия чегарасига янада яқинлашишни кўзлаётгани кундек равшан.
Аммо… Шошилмайлик.
Гап шундаки, Обама, шунчаки, иккинчи уринишни амалга оширмоқда. Бунга қадар, ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида, альянс араблар билан яқин муносабат ўрнатишга ҳаракат қилиб кўрган эди. Ушбу уринишлар эса, “араб баҳори” деб ном олган инқилоб туфайли тўхтаб қолганди. Мана энди НАТО Яқин Шарқ туфайли “янгиланиб” олишни кўзламоқда.

Қироллар ва “оқсошни” хоҳламаётган ўрдак
Олиб бораётган ташқи сиёсатига қараганда, Обама, араб шаҳзодаларига унчалик илтифотли эмас. Шаҳзодалар буни яхши билади, ва “саломга яраша алик” деганларидек, АҚШ раҳбарини ҳурмат қилишмайди. Фақат “бадавийларга хос нафратни” зўр бериб оқ ёпинчиқлар остида сақлайдилар.
Келишмовчиликлар оз эмас, томонлар умумий йиғилишда баҳоси юз миллиард долларлик мавзуларда музокара олиб боришади (нефт ва қурол-яроғ мавзуси ҳам албатта четда қолмайди), шундай қилиб, четдан қаралганда, учрашув ҳар томонлама шоҳона кечиши аниқ.
Қандай бўлмасин, қироллар билан учрашиш барибир ёқимли. Қироллар билан учрашиш “таъмини” тотган Обама, шу боисдир, бу мавзуни жума куни давом эттиришни кўзлаган. Фақат бу сафар учрашув манзили Буюк Британия бўлади.


Лондон яқинидаги Виндзор қасрида Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель қиролича Елизавета II билан тушлик қилишади. Учрашувдан бир кун олдин, яъни 21 апрелда қиролича 90 ёшни қарши олади, демакки, табриклаш учун баҳона бор. Кечроқ, пойтахтда, Кенсингтон саройида шаҳзода Гарри билан кечки нонушта бўлиб ўтади. Унгача Обама Буюк Британия Бош вазири билан расмий музокараларда қатнашишга улгуради.
Обамани якшанба куни қучоқ очиб кутиб оладиган Германияда қироллар йўқ, “шоҳона муддат” — 11 йилдан бери ҳукуматга раҳбарлик қилиб келаётган Ангела Меркелнинг улардан нимаси кам?
Хуллас, Барак Обама бу турне билан ўзининг “оқсоқ ўрдак” эмаслигини, президентлик муддати тугаётган эса-да, ҳали кўп нарса унга боғлиқлигини айтмоқчи бўляпти. Обама юбораётган сигналлардан яна бири: Яқин Шарқ ва Европа бир-бирига шу қадар чамбарчас боғланишган-ки, АҚШ “ёрдамисиз” улар ҳеч нарса қилишолмайди гўё…

Обаманинг Клинтон олдидаги “шарқона” қарзи

Барак Обама ўзи президентлик қилган даврда АҚШнинг араб қироллари билан муносабати ёмон томонга ўзгарган деган гап тарихда қолишини хоҳламайди.

Бу “имижни” тўғрилаш эса, нафақат Обама балки, демократик партиядан президентликка номзод Хиллари учун ҳам жуда муҳим. Хилларига ғалаба қозонишда ёрдам бериш учун Обама бор кучини намойиш қилиб, бу борада ғалаба қозонмоғи керак. Ва у шунга интилмоқда.

Аммо ҳозирча ғалабадан ном-нишон йўқ. Аксинча, АҚШ ҳар қадамда кутилмаган вазиятларга дуч келмоқда.
Барак Обама мунтазам равишда иккиланади, ва ўзи айтадиган чиройли гапларга зид ҳаракатларга йўл қўяди. Бир қарасангиз, у бутун дунёга ҳамма ёқдан, жумладан, Яқин ва Ўрта Шарқдан ўз ҳарбийларини олиб чиқиши ҳақида эълон қилади. Бир қарасангиз, ҳақиқатга дуч келгач, Америка ҳарбийларини яна ортга қайтаради – айни вақтда Афғонистон ва Ироқда, қолаверса, Сурия ва Ливияда худди шундай аҳвол юзага келган.

Бир қўлтиқда икки тарвуз тутган Обама
Аксарият араблар, биринчи навбатда Саудия Арабистони тобора мавқе жиҳатдан кучайиб бораётган Эрондан хавфсирайди. Обама эса Эронни танлаб, у билан муносабатларни яхшилай бошлади. Араблар уни шу учун ҳам кечиролмайди. Аммо АҚШга янги раҳбар тайинланса, вазият ўзгаришига умид қилиб, тарихнинг ушбу саҳифасини “ўтказиб юборишга тайёрдек” кўрсатишмоқда ўзини.
Аммо, Обама, янги сайловларга қадар форслардан кўнгли совиб, қилган хатосини англаши мумкин, дея тахминлар қилаётганлар ҳам йўқ эмас. Умуман олганда, йўлдан қайтиш ва ўзининг эски иттифоқдошларини сотиш у учун катта муаммо эмаслигини айтиш жоиз(Миср президенти Муборакни ёдга олайлик), демак, эронликлар қиёфасидаги янги йўловчилар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.


Шарқона тилда айтганда, Барак Обама бир қўлтиқда иккита тарвузни сиғдиришга уринмоқда, яъни араблар билан ҳам эронликлар билан ҳам ҳамкорликни сақлаб қолмоқчи. Келажакда эса, ишлар юришиб кетса, Саудия Арабистонини Эрон билан яраштириш орзуси ҳам йўқ эмас унда.
Ҳозирча эса, Эроннинг ўрта узоқликдаги ракеталарни бирин-кетин синовдан ўтказаётганидан асаблари танг ҳолатга келган арабларни тинчлантириш учун, америкаликлар уларга ўзининг энг янги ракетага қарши мудофаа тизимларини таклиф қилишга тайёр.
НАТО ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши ўртасидаги ҳамкорликнинг янги концепциясини қўрқувга қарши янги дори, деб аташ мумкин.

Асосий мавзулар