11:42 21 Август 2017
Эфир
Кимсасиз пляж. Архив сурат

Туркияда туризмни ўлдирган тўрт хато

© Sputnik/ Валерий Мельников
Дунёда
Ҳавола олиш
25920

Бу йил турклар “Туризм ҳафтаси”ни ёлғизликда кутиб олишди, чунки чет эллик меҳмонлар Туркияни айланиб ўтмоқда, деб ёзади Мехмет Тезкан.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Туркия иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири бўлган туризм, Анқаранинг ички ва ташқи сиёсатдаги кечирилмас хатолари туфайли қурбон бўлди, деб ёзади Millyet нашри муаллифи Мехмет Тезкан.   

Туркиянинг биринчи хатоси бу Сурия ички ишларига аралашиш бўлди. Оқибатда мамалкатга 2,7 миллион қочқинлар кириб келди, Эгей денгизи бўлса қочқинлар кемаларига тўлиб кетди. Кўплаб қочқинлар у ерда чўкиб қурбон бўлди ва денгиз “ўлим денгизи” номини олди.

“Сиз тубида болалар жасади билан тўла денгизга кириб чўмилармидингиз?”, — деб савол бердаи журналист.

Иккинчи муаммо, бу Анқаранинг радикал ислом оқимига алоқадор барчани ўз ҳудудида қабул қилгани бўлди. Оқибатда мамлакат “Ислом давлати” жангариларига тўлиб чиқди. Улар энди Туркия ичида фаолият юритмоқда, терактлар уюштирмоқда,  деб ёзади Тезкан.   

Кейин бўлса Туркия Москвага нисбатан улкан хатога йўл қўйди. Россиялик туристлар Туркия саёҳлик соҳасига улкан даромад келтираётган эди. Даставвал, Анқара Россия самолётини уриб туширди, кейин қадам-ба-қадам Москва билан мунособатларини йўққа чиқарди.

“Биз, мамлакатда сайёҳлик соҳасининг устуни бўлган русларни йўқотдик”, — деб ёзади Тезкан.  

Ва ниҳоят, Туркия ҳукумати Қурдистон Ишчи партияси билан мунособатларини ҳам тинчлик йўли билан ҳам қилишга ҳаракат қилмади. Энди бўлса Туркия кўчаларида ҳар қадамда хаос ва офат — Иккинчи Жаҳон урушини эслатади. Бундай даҳшатли шароитда, мамлакатга нега туристлар келмаётганига, албатта, ҳайрон бўлмайсиз, — деб киноя қилади сўзининг охирида журналист.

Асосий мавзулар