11:43 21 Август 2017
Эфир
Болалар уйи тарбияланувчиси. Архив сурат

Ўттиз йиллик сир: Жанубий Кореяда 500 нафар етим-болалар шафқатсизлик қурбони бўлган

© Sputnik/ Константин Чалабов
Дунёда
Ҳавола олиш
184 0 0

1975-йил Жанубий Кореяда Сеулда ўтказиладиган олимпиада муносабати билан “кўчаларни дайди болалардан тозалаш” ҳақида фармон чиқарилган эди. Ўша пайтдан бошлаб шафқатсизларча муносабат туфайли 500 нафарга яқин етим болалар ҳаётдан кўз юмган.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Жанубий Корея ҳукумати бошпанасиз ўсмирлар билан ўта шафқатсиз муносабатда бўлганини 30 йил давомида яшириб келган, деб хабар бермоқда РИА Новости Ассошиэйтед Пресс агентлигидан олинган маълумот асосида.
Гап шундаки, 1988 йилда Сеулда ўтказиладиган олимпиада муносабати билан 1975 йил Жанубий Кореяда “кўчаларни бошпанасиз дайдилардан” тозалаш ҳақида қарор қабул қилинган эди. Натижада, етимхоналарга юборилган минглаб ўсмирлар жисмоний таҳқирлаш, шафқатсизлик, зўравонликка дучор бўлганлар, деб хабар қилади агентлик. Шунингдек, ўсмирлардан мажбурий меҳнатда фойдаланилгани айтилмоқда.

Ассошиэйтед Пресс томонидан ўтказилган суриштирув натижасида, етимхоналарда тарбияланган болалар ўртасида 513дан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилгани аён бўлди.

Ҳукумат ҳужжатларига мувофиқ, бу каби муассасаларда тарбияланувчи болалар сони 20 мингга яқин бўлган.
Агентлик хабарига кўра, муассасаларнинг ички фаолияти бундан олдинроқ фош қилинмаганининг ягона сабаби, бу фактлар энг олий даражада сир сақланиб келинган. Ушбу иш юзасидан суриштирув ўтказиш учун қилинган икки уриниш эса юқори лавозимга эга амалдорлар томонидан қайтарилган.
Ўша амалдорлар кейинчалик “бундай хизмат учун” янада юқори лавозимларга кўтарилган.

Айни вақтда ўсмирларга нисбатан йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни ҳеч ким ўз бўйнига олгани йўқ.

Агентлик таъкидига кўра, Жанубий Корея ҳукумати расман суд жараёни бошланишига ҳар томонлама қаршилик кўрсатмоқда. Улар ўз эътирозини бу ишнинг анча эскиргани билан изоҳлашмоқда.
Етимхоналарнинг собиқ тарбияланувчилари орасида кўпчилиги сукут сақласа, айримлари, ҳукумат ўз ҳаракатларини ғайриқонуний деб тан олишига ва таҳқирланганлардан расман узр сўрашига умид қилмоқда.

Асосий мавзулар