07:54 21 Август 2017
Эфир
Газ ташийдиган супертанкер. Архив сурат

АҚШ Европага биринчи газ ортилган супертанкерни юборди

LEX VAN LIESHOUT / ANP / AFP
Дунёда
Ҳавола олиш
68 0 0

Мутахассислар фикрига кўра американинг Европага газ еткизиб бера бошлагани ушбу бозорда Россия сотаётган гази нархини туширишга мажбур қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. АҚШ биринчи суюлтирилган газ ортилган танкерни Европага юборди, РИА Новости Wall Street Journal хабарига асосан. Газ ортилган супертанкер Луизианадан Португалияга йўл олди. Мўлжалланган манзилга кема Апрель охирида етиб келиши кутилмоқда.

АҚШ газ экспорти февралда бошланган эди. Газнинг биринси партиясини Португалиянинг Galp Energia компанияси сотиб олди. 2017 йилга келиб АҚШ газ экспорти ҳажми газ импорти ҳажмидан ошиши мумкин.

Баъзи таҳлилчилар фикрига кўра, АҚШ гази Европа газ бозорида нархлар рақобати  уйғотиши мумкин. “Бу Американинг суюлтирилган гази ва Россиянинг қувур орқали еткизиб бериладиган сиқилган гази орасида жиддий рақобат уйғотиши мумкин”, — деди Тьерри Брос Société Générale таҳлилчиси.

Ҳозирги вақтда Еврпа ҳудудида сотилаётган газнинг учдан бири Россия газидир. Россия гази сиқилган газ бўлиб у қувурлар орқали Германия, Италия, Норвегияга етқизиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, қувурлар орқали газ еткизиб берилганда, даставвал газ 75 атмосфера босими остиада сиқилиб, кейин қувурлар орқали юборилади. Газнинг бундай экспорти усули унча узоқ бўлмаган қўшни мамлакатларга юбориш учун қўлланилади. Суюлтирилган табиий газдан фарқи –жараён бошида газ сулюлтириш заводи ва махсус супертанкер қуриш каби катта харажатлар талаб қилмайди.  

Суюлтирилган газ бўлса, аввал қазиб олинган махсус заводда суюлтирилади, кейин эса газ ташийдиган супертанкерда денгиз орқали харидорга еткизиб берилади. Газнинг бундай эскпорти газ қазиб олинаётган жойдан 3 минг км ва ундан узоқда жойлашган харидорларга еткизиб берилганда ўз харажатларини оқлайди.

Россия миллий энергетик хавфсизлиги фонди таҳлилчиси Игорь Юшков бундай фикрга қўшилмайди. Чунки суюлтирилган газнинг асосий экспортерлари бўлиши мумкин бўлган АҚШ ва Австралияда газ қазиб олиш таннархи жуда қиммат ва харидорга у минг кубометрига 600-700 доллардан сотилади. Россия бўлса газни Европага минг кубометрига 220 – 250 доллардан еткизиб бериши мумкин.

Асосий мавзулар