07:53 21 Август 2017
Эфир
Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов. Архив сурат

Кремль Ислом Каримовнинг ташрифига ойдинлик киритди

© Sputnik/ Михаил Климентьев
Дунёда
Ҳавола олиш
Ислом Каримовнинг Россияга расмий ташрифи (10)
84610

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 25-апрел куни Россияга ташриф уюштиради, деб хабар қилинган Кремль расмий сайтида.

ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз сафари чоғида Россия президенти Владимир Путин билан учрашади ва МДҲ, ШҲТ ҳамда БМТ доирасидаги иқтисодий ва ўзаро ҳамкорлик масалаларни муҳокама қилади, дейилган Кремль хабарида.

Шунингдек, олий даражадаги учрашувда икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий, илмий-техник ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги истиқболлари кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, томонлар минтақавий ва халқаро миқёсдаги куннинг долзарб масалаларини муҳокама этади.

Бундан олдинроқ, Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистоннинг янги элчиси Бахром Ашрафхоновдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш вақтида Ўзбекистон раҳбарининг Москвага келиши ҳақидаги хабарни тасдиқлаганди.

Мавзу:
Ислом Каримовнинг Россияга расмий ташрифи (10)

Асосий мавзулар