14:50 17 Декабр 2017
Эфир
КХДР раҳбари Ким Чен Ын ҳарбий полигонда. Архив сурат

Шимолий Кореяда вақтинча тўй ва таъзиялар таъқиқланди

© REUTERS/ KCNA
Дунёда
Ҳавола олиш
Корея яриморолида вазиятнинг ўткир тус олиши (60)
20011

Рёнхап агентлиги фикрига кўра, кутилаётган партия йиғини мамлакат раҳбари Ким Чен Ыннинг ҳукуматини кучайтириши керак.

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Шимолий Кореяда мамлакатда асосий бўлган Меҳнат партияси йиғини олдидан, хавфсизлик мақсадида тўй ва таъзиялар таъқиқланди, деб хабар бермоқда Рёнхап ахборот агентлиги.

Жанубий Корея ахборорт агентлиги вакилининг хабарига кўра, ушбу кунларда КХДРда алоҳида кузатув тартиби ўрнатилган, мамлакат пойтахтига кириш чекланган, Хитой билан чегара ҳудудда кузатув кучайтирилган. Одамлар бир жойга жамланишини олдини олиш мақсадида, тўй ва таъзия каби оммавий тадбирлардан воз кечиш тавсия қилинган.

Рёнхап агентлиги фикрига кўра, кутилаётган партия йиғини мамлакат раҳбари Ким Чен Ыннинг ҳукуматини кучайтириши керак. Эслатиб ўтамиз, Шимолий Кореянинг ҳозирги раҳбари ҳукумат бошини 2011 йилда, ўз отасини Ким Ир Сеннинг ўлимидан кейин, келган эди.

 

Мавзу:
Корея яриморолида вазиятнинг ўткир тус олиши (60)

Асосий мавзулар