06:19 13 Декабр 2017
Эфир
Европада TTIP га қарши намойишлар. Архив сурат

Савдо НАТОсига оид махфий ҳужжатлар матбуотда чоп этилди

© Sputnik/ Шестернина Елена
Дунёда
Ҳавола олиш
364 0 0

TTIP - 21 асрда АҚШ ва Европа мамлакатларига дунёнинг бошқа мамлакатларига савдо қоидаларини буюриш имконини беради – деб таъкидлаган эди АҚШ. Бошқалар бўлса унга - “Савдо НАТОси” деб ном берган.

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Германиянинг Süddeutsche Zeitung газетаси Атлантика мамлакатлари савдо ва инвестициялар ҳамкорлиги (TTIP) шатномасига доир бир қатор  ҳужжатларни эълон қилди. Ушбу махфий ҳужжатлар нашрга Greenpeace ташкилоти томонидан тақдим этилган, РИА Новости хабари асосида.

Уларда айтилишига кўра, TTIP шартномаси доирасида, АҚШ Европа Иттифоқи мамалкатларига жиддий босим ўтказмоқда. АҚШ ЕИнинг генетик модификация қилинган маҳсулотлар ва таркибида гормонли моддалар бўлган гўшт маҳсулотлари тарқалиш сиёсатидан норозилик билдирмоқда.

Хусусан, агар ЕИ АҚШдан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиб олишдан бош тортса, Вашингтон Европада ишлаб чиқарилган автомобиллар импортига чеклов қўйишбилан пўписа қилмоқда.   

Вашингтон фикрига кўра, юқорида айтилган маҳсулотлар инсон соғлиғига зарали эканлиги илмий йўл билан исботланган ҳоллардагина, уларни таъқиқлаш мумкин, демоқда.

Ушбу ҳужжатлар чоп этилишидан олдин АҚШ бу борада Европаликлар фикрига ҳурмат билан қараши таъкидланган эди.

Умуман олганда, ушбу махфий ҳужжатлар TTIP шартномаси томонидан кутилган барча хавотирлар — асосли эканлигини исботлади, деб ёзади нашр.  

Экспертлар нуқтаи назаридан ушбу шартномани имзолаш Европа ҳудудига жиддий экологик зарар еткизиши мумкин. Бу борада Süddeutsche Zeitung қуйидаги мисолни келтиради: Европа иттифоқида косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарганда 1382 турдаги кимёвий моддалардан фойдаланиш таъқиқланган, АҚШда бўлса – бор-йўғи 11 та.

Яна бир мисол, Европада янги яратилган озиқ овқат маҳсулотлари, то уларнинг мутлақ зарарсизлиги исботланмагунича, сотиш таъқиқланади. АҚШда бўлса, яратилган маҳсулотлар, то улардан бирор киши жабрланмагунича, ёки уларнинг зарари илимий усул билан исботланмагунича — сотувга таъқиқланмайди.  

Ушбу ҳужжатларга кўра, Европа жамияти яқин келажакда ўзини нима кутаётганидан хабардор бўлиши мумкин. Шу бугунга қадар ушбу шартнома нималарни олиб келиши ҳақида, биз фақат тахмин қилишимиз мумкин эди, — дейди Greenpeace мутахассиси Юрген Книрш. 

TTIP — Transatlantic Trade and Investment Partnership — Атлантика мамлакатлари савдо ва инвестициялар ҳамкорлиги шартномаси, 2013 йилдан бери АҚШ Европа билан имзолашга уринаётган энг йирик лойиҳалардан биридир. Шунча вақт давомида унинг асосий шартлари ва моҳияти барчадан сир сақланиб келинаётган эди.

“Ушбу шартнома 21 асрда АҚШ ва Европа мамлакатларига дунёнинг бошқа мамлакатларига савдо қоидаларини буюриш имконини беради” – деб таъкидлаган эди АҚШ.  

Бошқа мутахасислар эса TTIPга — Савдо НАТОси” деб ном берган эди. Яъни TTIP шартномасига кўра, АҚШ ва Европа дунё иқтисодининг Хитой, Россия, Бразилия, Ҳиндистон каби бошқа йирик иштирокчиларига ўз талабларини қўйиш имконига эга бўлади.

Шартноманинг яна бир "моҳияти" — бу йирик корпорцияларга чексиз имкониятлар ва ваколатлар берилиши. Хусусан, улар бутун бошли мамлакатларга ўз талабларини қўйиши имконига эга бўлар экан. TTIPга кўра, келажакда "бетараф судлар" ташкил қилиниб, уларнинг қарори алоҳида мамлакатлар қонунчилигидан устун бўлар экан.

Худди шунга ўхшаш вазият ўтган йили содир бўлди. Голландия арбитраж суди, собиқ Россия олигархи Ходорковский талабига биноан, Россиядан 50 миллиард доллар ундириш ҳақидаги қарор чиқарди. (Бу, ҳойнаҳой, бўлажак "бетараф судлар"нинг ўқув-амалий машғулоти бўлса керак.) Кейинроқ, маълум бўлишича, Голландия арбитраж судининг бундай қарор қабул қилишга, умуман ваколати йўқ экан.

Асосий мавзулар