19:36 24 Июл 2017
Эфир
Россия президенти Владимир Владимирович Путин. Архив сурат

Путин коинотнинг энг ҳурматга сазовор кишилари ўнлигидан жой олди

© Sputnik/ Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
31810

YouGov хизмати томонидан ўтказиладиган анъанавий сўровномага кўра, Россия президенти Владимир Путин, дунёнинг энг ҳурматга сазовор кишилари ўнлигидан ўрин олди.

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин дунёнинг энг ҳурматга сазовор кишилари ўнлигидан жой олди. Рейтинг ҳар йили ўтказиладиган ижтимоий сўровнома асосида тузилган.

Россия президенти дунёнинг энг ҳурматга сазовор кишилари рўйхатида олтинчи поғонада жойлашган, ундан кейинги ўринлардан Далай-лама, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Facebook асосчиси Марк Цукерберг, хитойлик тадбиркор Жек Ма ҳамда британиялик футболчи Дэвид Бэкхемлар ўрин олган.

Ўтган йили Россия раҳбари худди шу рейтингда ўн биринчи поғонани забт этган эди.

​Рўйҳатда етакчи ўрин учинчи маротаба Microsoft асосчиси Билл Гейтсга насиб қилди, кейинги қаторларда АҚШ президенти Барак Обама, ХХР раиси Си Цзиньпин ва актёр Жеки Чанлар ўрин олишган.

Рейтингнинг бешинчи поғонасини эса британиялик физик олим Стивен Хокингга насиб этди.
Дунёнинг энг ҳурматга сазовор аёллари рўйхатида биринчилик эса америкалик актриса ва режиссёр Анжелина Жолига насиб этди. Ундан кейин рейтингда Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва АҚШ президентлигига номзод, демократ, Хиллари Клинтонлар жой олди.
Сўровнома дунёнинг ўттизта мамлакатида ўтказилди. Респондентлар “Сизни ким қойил қолдиради?” ҳамда “Сизни ҳаммадан кўра завқлантирган инсон?” деган икки саволга жавоб беришган.

Асосий мавзулар