АҚШ Конгрессига хакерлар ҳужум қилди

Oбуна бўлиш
Нашр хабарига кўра, Конгресснинг қуйи палатасида Интернет ва Wi-Fi тармоқлари ҳозирга қадар чекланган.

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Хакерлар АҚШ Конгрессининг компьютер тармоғи ичига кириб олиб, маълумотларни шифрлаб, кейин уларни очиш учун компьютер эгаларидан пул талаб  қилмоқда, РИА Новости Intercept нашри хабари асосида.

“Охирги 48 соат давомида, Конгресснинг қуйи палатасининг ахборот хавфсизлиги бўлимига ҳужумлар кучайтирилгани сезилмоқда. Ҳужумлар интернет орқали YahooMail ва Gmail дастурлари орқали амалга оширилмоқда”, — дейилган Конгресс ичида тарқатилган хабарда.

ОАВ: ИД қўллаб-қувватлаётган хакерлар АҚШ Давлат департаменти ходимларининг маълумотлари ўғирлангани хабар берилмоқда. Наш хабарига кўра, хакерлар Конгресс ходимларига уларнинг танишлари нномидан хатлар ёзган. Кмпьютер фойдаланувчиси хатда кўрсатилган ссылка бўйлаб ўтганда, вирус компьютер ичидаги барча маълумотларни шифрлаган.

Нашр хабарига кўра, Конгресснинг қуйи палатасида Интернет ва Wi-Fi тармоқлари ҳозирга қадар чекланган.

Конгресс маъмурияти хакерлар ҳужуми борада ҳеч нарса дейишмади. АҚШ Сенатида (Конгресснинг юқори палатаси) компьютерлар блокировка қилинган ҳолатлар кузатилмаган.

АҚШ компьютер тизимларига бундан олдин ҳам хакерлар бир неча марта ҳужум уюштиришган эди. Мисол учун, ўтган йили жиноятчиларга АҚШ Федерал солиқ тизими маълумотлар базасига киришга муваффақ бўлган, оқибатда 700 минг америкалик солиқ тўловчилар ҳақидаги маълумотлар ўғирланган эди.

Янгиликлар лентаси
0