Москва қабристонидаги муштлашувда Ўзбекистон ва Тожикистон диаспора вакиллари иштирок этишган

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМосквадаги Хован қабристонида рўй берган оммавий муштлашув
Москвадаги Хован қабристонида рўй берган оммавий муштлашув - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвадаги Хован қабристонида рўй берган оммавий муштлашувда жами 200 киши иштирок этган, улардан 50 нафари воқеа жойида қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Москва шаҳридаги Хован қабристонида юз берган оммавий муштлашувда бир нечта миллат диаспора вакиллари иштирок этишган, деб хабар қилди РИА Новостига қабристон маъмуриятидаги манба.

Москвадаги Хован қабристонида оммавий муштлашув рўй берди. - Sputnik Ўзбекистон
Хован қабристонидаги оммавий муштлашув тафсилотлари
"Бир томондан — ўзини ҳимоя қилаётганлар сифатида — муштлашувда Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари иштирок этган. Улар қабристонда ишлашади. Хизмат кўрсатувчи ходим сифатида. Уларга ҳужум қилганлар эса Доғистон ва Чеченистон фуқароларидир. Доғистонликлар ва чеченлар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини бу ердан ҳайдаб чиқариб, ушбу ҳудудни эгаллаб олмоқчи бўлган”, — деди манба.

Манбанинг сўзларига қараганда, катта қабристонга хизмат кўрсатиш мўмайгина даромад келтиради, можаро ҳам шу туфайли келиб чиқққан.

Янгиликлар лентаси
0