Хован қабристонидаги муштлашув иштирокчиларини депортация кутяпти

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМосква шаҳар Хован қабристонидаги оммавий муштлашув
Москва шаҳар Хован қабристонидаги оммавий муштлашув - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шанба куни Москвадаги Хован қабристонида юз берган муштлашувнинг 42 иштирокчиси Россиядан чиқариб юборилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Шанба куни Хован қабристонида бўлиб ўтган оммавий муштлашувдан сўнг қўлга олинган 50 киши Россиядан чиқариб юборилиши мумкин. Ҳибсга олинганлар Россия миграция қонунчилигини бузганликда айбланмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости ахборот агентлиги.

Москва ИИВ раҳбарияти маълумотига кўра, Хован қабристонидаги оммавий муштлашувда 200га яқин киши иштирок этган, улардан 50 нафари воқеа жойида қўлга олинган. Москва шаҳар соғлиқни сақлаш департаменти хабарига кўра, муштлашув оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 23 киши касалхонага ётқизилган, жароҳатланганлар орасида 4 кишининг аҳволи оғир. Олинган маълумотларга кўра, жанжал қабристон ҳудудини "бўлиб олиш" пайида бўлганларнинг ўзаро келишмовчилиги асосида рўй берган.

Қотиллик ҳолати юзасидан Россия Тергов Қўмитаси томонидан жиноий иш қўзғатилди.

РИА Новости маълумотига кўра, қўлга олинганларнинг тенг ярми миграция қонунчилигини бузганлиги ва ҳуқуқбузарлик ҳолатини содир этгани учун депортация қилиниши мумкин.

"Айни вақтда қўлга олинганлар сони 110 нафардан кўп. Улар орасида 12 киши умуман ҳеч қандай ҳужжатга эга эмас, 30 киши эса қонунга хилоф равишда мамлакат ҳудудида яшаб юрганлиги аниқланди. Қўлга олдинганларнинг шахси тикланиб, жиноятларга алоқадорлиги ўрганилгач, депортация қилиниши учун судга юборилади”, — деб хабар қилди манба.

Янгиликлар лентаси
0