Йилдирим: Туркия уриб туширилган самолёт учун Россияга товон тўлашга тайёр

© REUTERS / /Umit BektasТуркия Бош вазири Биноли Йилдирим
Туркия Бош вазири Биноли Йилдирим - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу кунларда бутун дунё Туркия-Россия муносабатларидаги янги босқичга гувоҳ бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik, Алена Палажченко. Анқара, уриб туширилган Су-24 бомбардимончиси учун Москвага товон тўлашга тайёр, деб таъкидлади Туркия Бош вазири Биноли Йилдирим. РИА Новости хабари асосида.

"Биз бу ҳодисадан пушаймон эканлигимизни билдирдик, ва шунга зарурат бўлса, уриб туширилган самолёт учун товон тўлаймиз. Икки мамлакат ҳам муносабатлар яхшиланишини хоҳламоқда. Ўйлашимча, ишлар юришмоқда", — деган Йилдирим TRT телеканали эфирида.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Туркия мунособатлари ўтган йилнинг кузида, Сурия осмонида Россия Ҳаво-Космик кучларига қарашли бўлган Су-24 бомбардимончи самоёти Туркия қирувчи самолёти томонидан уриб туширилганидан кейин, кескин ўзгарган эди. Парашютда сакраган россиялик учувчи Олег Пешков террорчилар томонида жанг қилаётган Туркия фуқароси томонида отиб ташланган эди. Россия президенти Владимир Путин ушбу воқеани “Террорчилар ҳамтовоқлари томонидан зимдан берилган зарба” деб атаган ва Туркияга қарши кенг кўламли иқтисодий санкциялар киритган эди.

Янгиликлар лентаси
0