Эрдўғон ва Путин шу ҳафтада телефон орқали суҳбат ўтказади

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишРоссия Президенти Владимир Путин
Россия Президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бу инқироз турк халқига ҳам, рус халқига ҳам бирдек манзур эмас. Чоршанба ёки пайшанба куни республикамиз раҳбари жаноб Путин билан телефон орқали суҳбат ўтказади", - дейилади Туркия Бош вазирининг Twitterдаги саҳифасида.

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон чоршанба ёки пайшанба куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон суҳбатини ўтказиши мумкин, деб хабар қилди Twitter даги микроблогида Туркия Бош вазири Биноли Йилдирим. РИА Новости хабари асосида.

"Бу инқироз на турк, на рус халқига манзур эмас. Чоршанба ёки пайшанба куни республикамиз раҳбари жаноб Путин билан телефон суҳбатини ўтказади", — деб ёзилган вазирнинг Twitterдаги микроблогида.

Бундан сал олдин Туркия президенти Ражаб Эрдўғон ҳам Туркия ва Россия муносабатлари тез орада нормаллашишига умид билдирган эди.

Янгиликлар лентаси
0